Хориж

Тожикистонда аёллар учун пенсия ёшини 63 ёшга ошириш таклиф этилмоқда
Трамп маъмурияти АҚШда 300 мингдан ортиқ визани бекор қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти ўзининг иккинчи президентлик муддати давомида 300 мингдан ортиқ визани бекор қилганини маълум қилди.
Францияда халқ норозилиги нега кучаймоқда?
Мактаблардаги муаммолардан бошланган намойишлар қимматчилик, ижтимоий тенгсизлик ва ҳукумат сиёсатига қарши кенг кўламли ҳаракатга айланди. Мамлакатдаги тартибсизликлар президент Эммануэль Макроннинг сиёсий мавқеини янада заифлаштирмоқда.
Марко Рубио ва 200 нафар АҚШ тадбиркорлари ташрифи Ўзбекистон иқтисодиётида нималарни ўзгартиради?!
Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти инсониятга нима берди?
Жорий йилги Иқтисодиёт фани бўйича Нобель мукофоти Стэнфорд университети профессори Роберт Холл ва Колумбия университети профессори Майкл Вудфордларга насиб этди. Улар инфляция кўтарилганда, инқирозлар юз берганда ёки ишсизлик ошганда ҳукуматлар ва марказий банклар қандай йўл тутиши кераклигига илмий ва амалий жавоб топишган.
Америкада олий маълумотли ёшлар иш топишда қийналмоқда
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида 22–27 ёшли олий маълумотли ёшлар орасида ишсизлик даражаси олий маълумоти бўлмаган тенгдошлариникидан юқори бўлди. Бу ҳолат 2011 йилдан бери биринчи марта кузатилмоқда.
“Роспотребнадзор” Иркутскда ўлатнинг иккинчи ҳолати аниқланганини рад этди
Конгресс калити кимга насиб қилади? Ёхуд Трамп сиёсати синовдан ўтадиган кун
Самарқандда шахмат олимпиадасида қатнашган уч нафар афғон спортчиси уй қамоғига олинди
БМТ АҚШни мигрантларни учинчи давлатларга депортация қилишни тўхтатишга чақирди
АҚШ ва Хитой $60 млрдлик товарларга тарифларни пасайтиради
АҚШ ва Хитой ўзаро савдода қиймати қарийб 60 миллиард долларлик товарларга тарифларни пасайтириш бўйича келишувга эришди. Томонлар бу орқали савдо муносабатларидаги айрим тариф тўсиқларини юмшатишни кўзламоқда.
Қозоғистон Мудофаа вазирлиги тизимидаги 5 амалдор ҳибсга олинди
Қозоғистонда Каспий денгизидаги ҳарбий-денгиз машғулоти вақтида 14 нафар ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлиши ортидан Мудофаа вазирлиги тизимидаги 5 нафар мансабдор ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
2020 йилда тош ва таёқлар билан жанг қилган Ҳиндистон ва Хитой энди ярашдими?
Мао Цзедун ўлимига 50 йил. ХХРнинг “отаси” тарихда қандай из қолдирганди?
Трампдан янги сигналлар, Ҳормузда кемалар ҳаракати кескин камайди
Сербия: кичик, аммо катта имкониятларга эга давлат
Яқинда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Сербияда бўлди. Европанинг жануби-шарқи, Болқон яриморолининг қоқ марказида жойлашган ушбу давлат ўзига хослиги билан ажралиб туради. Хусусан, аҳолиси 7 миллионга ҳам етмайди, ҳудуди эса Ўзбекистондан қарийб 5 баробар кичик. Келинг, бугунги мақоламизда Сербия ҳақида кенгроқ маълумот берамиз.
Сарез кўли: уйқудаги аждаҳо ёки табиат билан яшаш сабоғи?
Помирнинг баланд тоғлари бағрида жойлашган Сарез кўли — оддий табиий сув ҳавзаси эмас. У бир асрдан зиёд вақтдан бери Марказий Осиё учун ҳам ҳайрат, ҳам хавотир манбаи бўлиб келади. Унинг пайдо бўлиши ҳам табиатнинг улкан кучи ҳақида сўзлайди. 1911 йилдаги кучли зилзила тоғнинг катта қисмини қулатиб, Мурғоб дарёси йўлини тўсиб қўйди. Шу тариқа Усой табиий тўғони ва унинг ортида Сарез кўли пайдо бўлди.
Россияда мигрантлар ҳар йили тиббий кўрикдан ўтиши шарт
Россияда 1 сентябрдан мамлакатда 90 кундан ортиқ қолишни режалаштирган хорижликлар учун тиббий кўрикдан ўтиш бўйича янги талаблар кучга кирди.
Инсоният тарихида илк бор туғилиш даражаси аҳолини такрор барпо этиш учун етарли бўлмай қолди
Пенсильвания университети профессори Хесус Фернандес-Вильяверде ва Нортвестерн университети аспиранти Патрик Норрикнинг «Terra Incognita: Сиқилаётган дунё иқтисодиёти» номли тадқиқотида шундай хулосага келинган.
Россияда миграция сиёсати янада қатъийлашиши мумкин
Россияда ҳукмрон «Ягона Россия» партияси мигрантлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларга нисбатан «нол даражали тоқат» тамойилини жорий этишни таклиф қилмоқда. Бу таклиф партиянинг халқ дастури лойиҳасидан ўрин олган.
“Буюк яшил девор”: Хитой яратаётган дунёдаги энг йирик эколойиҳа
Буюк Хитой девори барчамизга таниш ва у Чин ўлкасининг асосий рамзларидан бири саналади. Аммо Хитойда яна бир “девор” ҳосил бўлмоқда ва унинг аҳамияти тарихий “шериги”дан кам эмас. Деярли ярим аср давомида Хитой инсоният тарихидаги энг йирик ўрмонларни қайта тиклаш лойиҳаларидан бирини амалга ошириб келмоқда. Шу вақт ичида Буюк яшил девор дастури доирасида тахминан 66 миллиард дарахт экилди ва Гоби ва Такламакон чўллари бўйлаб улкан яшил камар ҳосил қилинди. Лойиҳа асосий мақсади тобора кенгайиб бораётган чўлланишни тўхтатиш ва экологик барқарорликни сақлаб қолишдир.
Ishonch.uz Telegram
Энг сўнгги хабарлар каналимизда





















