Трамп маъмурияти АҚШда 300 мингдан ортиқ визани бекор қилди

​АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти ўзининг иккинчи президентлик муддати давомида 300 мингдан ортиқ визани бекор қилганини маълум қилди.

11:19 | 21.10.2026
•
77
Трамп маъмурияти АҚШда 300 мингдан ортиқ визани бекор қилди
Катталаштириш

Ҳукумат бу кескин чораларни миллий хавфсизликни таъминлаш, фирибгарлик ва қонунбузарликларга қарши курашиш зарурлиги билан изоҳламоқда.

​Давлат департаменти маълумотларига кўра, АҚШ визаси билан мамлакатда бўлиб, қонунни бузган ёки хавфсизликка таҳдид солган чет элликларга нисбатан муросасиз сиёсат юритилмоқда. Жумладан, турли норозилик намойишларида қатнашган ёки ижтимоий тармоқлардаги баҳсли фикрлари учун ҳам айрим хорижликларнинг визалари бекор қилинган.

​Бироқ инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари миграция сиёсатининг кучайиши фуқаролик эркинликларига жиддий таҳдид солаётгандан хавотир билдирмоқда. Уларнинг фикрича, бундай амалиёт танқидчиларга босим ўтказиш воситасига айланиб қолиши мумкин.

Шунингдек, янги чекловлар ва юқори тўловлар қонуний миграция жараёнларини ҳам сезиларли даражада мураккаблаштирмоқда.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади