Валюта UZS
  • USD

    12 060.55-36.78

  • EUR

    14 183.21-50.51

  • RUB

    161.320.79

+20C

+20C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+20c

  • Hozir

    +20 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +19 C

  • 18:00

    +18 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +16 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 22-April

+20C

  • Hozir

    +20 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +19 C

  • 18:00

    +18 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +16 C

  • Chorshanba, 22

    +20 +20

  • Payshanba, 23

    +16 +20

  • Juma, 24

    +21 +20

  • Shanba, 25

    +23 +20

  • Yakshanba, 26

    +22 +20

  • Dushanba, 27

    +19 +20

  • Seshanba, 28

    +24 +20

  • Chorshanba, 29

    +26 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Маданият вазирлиги ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси диққатига!

Ҳайвонларсиз цирк: репертуардаги бўшлиқ қандай тўлдирилади?
Жамият
261 11:50 | 22.04.2026 11:50

Маданият вазири ҳамда соҳа вакиллари иштирокида бугун ўтказиладиган навбатдаги очиқ мулоқотда театр ва цирк санъатига доир таклиф ва ташаббуслар муҳокама этилиши белгиланган. Ishonch.uz мухбири ҳам хусусий цирк жамоалари ривожига тўсиқ бўлаётган муаммолар ҳақидаги мақола юзасидан жамоатчилик ҳамда очиқ мулоқот қатнашчиларини муҳокамага чорлайди.


* * *


Айни пайтда юртимизда фаолият кўрсатаётган кўплаб хусусий цирк жамоалари ёввойи ҳайвонларни сақлашга доир жорий тартиблар туфайли ўзларининг “қурол”сиз қолганлигини, бу эса соҳа ривожига тўсиқ бўлаётганини таъкидлашмоқда. Улар ҳукумат қарори талаблари юмшатилиши, жумладан, ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати қисқартирилишидан умидвор.


Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 ноябрдаги “Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, жисмоний шахслар ихтиёридаги, шунингдек, давлат ва мобил цирклар (шапитолар)да сақланаётган 67 турдаги ёввойи ҳайвонлар 2026 йил 1 январга қадар ҳайвонот боғлари ёки питомникларга топширилиши белгилаб қўйилди. Оқибатда хусусий цирк жамоалари репертуарларидан ўрин олган ҳайвонлар иштирокидаги чиқишлар қисқарди. Бу ҳол ўз навбатида ушбу санъат турининг жозибадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Одамлар, айниқса, ёш томошабинларда цирк ўйинларига қизиқиш сусаяётгани кузатилмоқда. “Тиши чиққанидан” буён шу соҳадан нон топиб еяётган мутахассислар орасида ишини йиғиштириб, касб-корини ўзгартиришга уринаётганлар ҳам бор.


Масалан, ҳозир Андижон вилоятида ўнга яқин хусусий цирк жамоалари бор. Ана шулардан бири – “Umid star group” МЧЖ раҳбари Умиджон Мирзаев юқорида номи зикр этилган қарор кучга киргач, томошага қизиқувчилар сафи қисқараётгани, ўзи эса фаолиятини бошқа йўналишларда давом эттириш масаласини жиддий ўйлаётганини билдирмоқда.


Кўп йил давлат циркида ишлаб, 2018 йили фаолиятини хусусий секторда давом эттира бошлаган Шуҳрат Ҳасанов раҳбарлигидаги “An’anaviy sirk yevroasia” масъулияти чекланган жамиятида бугун 14 нафар мутахассис меҳнат қиляпти. Шуҳрат Ҳасанов ҳам ҳайвонлар иштирокидаги саҳна кўринишлари ўрнини технологик ва инновацион дастурлар билан тўлдиришга ҳаракат қилаётганини, бироқ ёш томошабинларда от, тимсоҳ, илон каби жониворлар иштирокидаги, жонли ўйинлар намойишида кўзга ташланадиган ҳиссиёт ва ҳаяжон сезилмаётганини таъкидлаётир.


“Жамоамизда пони отлари бор эди ва улар иштирокидаги томошалар болаларда ўзгача завқ, қизиқиш уйғотарди. Ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилганидан бехабар қолибмиз, йўқса, фикр-мулоҳазаларимизни билдирар эдик”, - дейди у. Биз суҳбатлашган соҳа вакилларининг айтишича, мамлакатнинг турли ҳудудларидаги 50 га яқин хусусий жамоалар ўртасида доимий ўзаро мулоқот йўлга қўйилган. Ҳаммасининг дарди бир: жорий тартиблар қайта кўриб чиқилса ва маълум енгилликлар берилса бўлмайдими?


Тўғри, ҳозир бутун дунёда цирк санъатида жанрлар трансформацияси кузатилмоқда, ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш камайиб, кўпроқ технологик шоуларга урғу берилмоқда. Бироқ бизда шусиз ҳам қатор муаммолар гирдобида турган айни санъат тури жаҳон андозасидаги ўзгаришларга қай даражада тайёр? Вазирлик репертуарлардаги бугунги бўшлиқни тўлдириш борасида соҳа вакилларига қандай амалий ёрдам кўрсатмоқда?


Манбаларга кўра, юқоридаги ҳужжат бир муддат аввал сунъий шароитда сақланаётган ёввойи ҳайвонларнинг одамларга ҳужуми билан боғлиқ нохуш воқеликлар ортидан қабул қилинган. Бироқ қарор келтириб чиқараётган оқибат ҳақида ҳам ўйлаб кўриб, циркда фойдаланиш тақиқланган ҳайвонлар рўйхатини қисқартириш керакдир? Бу борада Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси нима деркин? Ҳар ҳолда, цирк артистининг ҳайвонлар парвариши борасидаги тутуми билан хориждан юртимизга лочин овлашга келиб турадиган бадавлат меҳмонларнинг фаунага муносабати ўртасида катта фарқ бор-ку?!


Нурилло Нўъмонов,
Ishonch.uz



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6317 16:57 | 05.08.2023