Қозоғистон Мудофаа вазирлиги тизимидаги 5 амалдор ҳибсга олинди

Қозоғистонда Каспий денгизидаги ҳарбий-денгиз машғулоти вақтида 14 нафар ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлиши ортидан Мудофаа вазирлиги тизимидаги 5 нафар мансабдор ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

19:04 | 25.09.2026
•
71
Қозоғистон Мудофаа вазирлиги тизимидаги 5 амалдор ҳибсга олинди
Катталаштириш

Ҳибсга олинганлар орасида Ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондонининг биринчи ўринбосари — штаб бошлиғи, икки ҳарбий қисм командири, денгиз пиёдалари ротаси командири ҳамда «Қайсар» катери командири бор.
Мансабдорлар хизматга совуққонлик билан муносабатда бўлиш ва кемани бошқариш қоидаларини бузишда гумонланмоқда. Улар Ақтау шаҳри полиция бошқармасининг вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилган.
Фожиа кеча Мангистау вилояти соҳилларида ўтказилган «Хазар Қорғаны – 2026» машғулотлари чоғида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, ноқулай об-ҳаво шароитида 17 нафар ҳарбий денгизга тушиб кетган. Қидирув-қутқарув ишлари натижасида 3 нафар ҳарбий қутқарилган, 14 нафари ҳалок бўлган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда. Воқеанинг барча ҳолатлари, жумладан, машғулотни ташкил этиш, хавфсизлик талабларига риоя қилиниши ва масъул мансабдорларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмоқда. Тергов жараёнида бошқа шахслар ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

1 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади