Ўзбекистон ва Озарбайжон касаба уюшмалари раислари учрашуви

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида икки давлат Федерация раислари ва расмий фаоллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари фаолияти, соҳадаги янгиликлар хусусида сўзлаб берди.

Озарбайжон вакили ҳам Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик муносабатлари ва қардош халқларимизнинг тарихий ришталарини изчил мустаҳкамлаш борасидаги тарихий ишларни эътироф этди. Шу ўринда касаба уюшмаларининг ҳам ҳамкорлиги ривожланиб бораётгани, бу ришталар келгусида ҳам давом этажагини таъкидлади.

Нуфузли меҳмон бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳридаги Ҳайдар Алиев ёдгорлигига гул қўйди.
Меҳмонлар Озарбайжон элчихонаси қошида очилган Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказида бўлишди.
Феруза Раҳимова,
ishonch.uz
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
Сиёсат





