Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби билан учрашди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.


Мулоқотда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, бугунги мураккаб халқаро вазиятда долзарб масалалар бўйича ўзаро алоқаларни кучайтиришга эътибор қаратилди.
Саида Мирзиёева халқаро муносабатлар тизими мураккаб даврни бошдан кечираётган бир пайтда глобал миқёсда етакчилик салоҳиятини намоён этаётгани ҳамда хавфсизликнинг асосий йўналишларида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаётгани учун Антониу Гутерришга миннатдорлик билдирди.
Таъкидланганидек, бугун Ўзбекистон ва БМТ институтлари ўртасидаги ҳамкорлик аниқ амалий натижалар билан мустаҳкамланиб бормоқда. Айни пайтда БМТ тузилмалари иштирокида мамлакатимизда умумий қиймати 293 миллион доллар бўлган 166 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиҳалар соғлиқни сақлаш, сифатли таълим, камбағалликни қисқартириш ва экологик барқарорликни таъминлаш каби муҳим йўналишларни қамраб олган.
Учрашув Ўзбекистоннинг БМТ майдонида глобал муаммоларга янги ғоялар ва амалий ечимлар билан ёндашиш борасидаги интилишларини яна бир бор намоён этди.
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
ЖамиятСаида Мирзиёева “Ўзбекфилм” киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишди
Жамият




