Саида Мирзиёева гиёҳванд моддалар савдосига қарши жиддий кураш эълон қилинганини маълум қилди

17:51 | 29.11.2025
1,169
Саида Мирзиёева гиёҳванд моддалар савдосига қарши жиддий кураш эълон қилинганини маълум қилди
Катталаштириш

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мамлакат куч тузилмалари раҳбарлари билан ишчи йиғилиш ўтказди. Унда наркожиноятчилик, жиноий гуруҳлар ва ноқонуний қурол-яроғ айланмасига қарши курашиш бўйича мувофиқлаштирилган самарали тизимни қисқа муддатда яратиш вазифаси қўйилди.

"Қатъий ва доимий назоратни талаб қиладиган яна бир муҳим масала - гиёҳванд моддалар савдоси ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш.

Бугун Президент Администрациясида куч тузилмалари раҳбарлари билан ишчи йиғилиш ўтказилди. Наркожиноятчилик, жиноий гуруҳлар ва ноқонуний қурол-яроғ айланмасига қарши курашиш бўйича мувофиқлаштирилган самарали тизимни қисқа муддатда яратиш вазифаси қўйилди.

Жамиятда, биринчи навбатда ёшлар орасида гиёҳванд моддаларнинг тарқалишига йўл қўймаслик, ёш авлодни гиёҳвандлик балосидан асраш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш давлатнинг бевосита бурчидир. Бу йўналишдаги ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларга қатъий равишда чек қўйилиши шарт" деб ёзди Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева .

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади