+31C

+31C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Саида Мирзиёева АҚШ молия институтлари раҳбарлари билан музокара ўтказди

82 10:23 | 17.06.2026 10:23

Жорий этилаётган бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШнинг нуфузли молиявий институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Музокаралар чоғида икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва янги қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.


Хусусан, Саида Мирзиёева АҚШ Экспорт-импорт банки (Exim Bank) президенти Жон Ёванович ҳамда АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Бен Блек билан учрашди.


Суҳбат давомида саноат, молия ва инвестициялар соҳасида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бугунги ҳолати таҳлил қилиниб, уларни янада кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди. Шунингдек, иқтисодиётнинг турли тармоқларида янги сармоявий имкониятларни яратиш ва истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилди.


Учрашувларда қўшма инвестиция платформасини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар мазкур механизм икки мамлакат бизнес вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.


Саида Мирзиёева Тошкент халқаро инвестиция форуми хорижий ҳамкорлар билан мавжуд ва истиқболли лойиҳаларни мувофиқлаштириш, янги ташаббусларни муҳокама қилиш ҳамда узоқ муддатли шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш учун самарали платформа бўлиб хизмат қилаётганини қайд этди.


Мулоқотлар давомида америкалик ҳамкорлар Ўзбекистоннинг нафақат иқтисодий имкониятлари, балки унинг бой тарихи, маданияти ва миллий меросига ҳам қизиқиш билдираётгани таъкидланди. Бу икки давлат ўртасидаги муносабатлар иқтисодий ҳамкорлик билан бир қаторда маданий-гуманитар алоқалар орқали ҳам изчил мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатади.


Мутахассислар фикрича, АҚШнинг етакчи молиявий институтлари билан олиб борилаётган бундай мулоқотлар мамлакатга хорижий инвестициялар оқимини кенгайтириш, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ривожлантириш ҳамда йирик инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш имкониятларини янада оширишга хизмат қилади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид