Саида Мирзиёева: Миллат саломатлиги - бу барчамиз елкама - елка ўтадиган умумий йўлимиз ва масъулиятимиздир
Қорақалпоғистонда умуммиллий “Саломатлик марафони” бўлиб ўтмоқда. Бу ташаббус — инсоннинг ўзи ва яқинлари соғлиғига эътиборни одатий турмуш тарзига айлантиришга қаратилганлиги билан эътиборга моликдир.
Нукус шаҳридаги 12 та оилавий поликлиника ва 3 та жамоат жойида аҳолига ташхис қўйилиб, беморларни йўналтириш ва рақамлаштириш тизими жорий этилмоқда.
Шифокорларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ва AI ТОP-3 CDSS, MuxlisaMED AI, AI Mammo сингари сунъий интеллект ечимлари жорий этилиши натижасида янада тезкор ва аниқ тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти яратилмоқда.
Тўрт кун ичида қарийб 12 минг фуқаро кўрикдан ўтди, шундан 1 700 нафардан ортиғи чуқур текширувлардан ўтказилди, 116 нафари даволанишга йўналтирилди.
Рақамли оилавий паспортни жорий этишга асосланган "Оила саломатлиги мактаби" ва ёшлар кўмагида аҳолининг тиббий саводхонлигини оширишни назарда тутувчи "Саломатлик волонтёрлари" сингари янги лойиҳалар амалиётга олиб кирилди.
Миллат саломатлиги - бу барчамиз елкама-елка ўтадиган умумий йўлимиз ва масъулиятимиздир.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0