Зўравонликка учраган болаларга давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатилади

17:18 | 29.09.2026
•
59
Зўравонликка учраган болаларга давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатилади
Катталаштириш

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Ҳужжатда болаларни зўравонликдан асраш билан бир қаторда, бундай ҳолатдан жабрланганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини кучайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, зўравонликдан жабрланган шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш таклиф этилмоқда.

Чунки зўравонлик ҳолати бартараф этилгани билан муаммо шу ерда тугамайди. Жабрланган аёл боласи билан қаерда яшаши, уни қандай таъминлаши ва ўз ҳуқуқларини қандай ҳимоя қилиши каби масалаларга ҳам дуч келади.

Қонун лойиҳасида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш доирасини кенгайтириш кўзда тутилмоқда.

Жумладан, алимент ундириш, болани таъминлаш ва турар жой билан боғлиқ айрим ҳуқуқий масалалар бўйича давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш имконияти назарда тутилмоқда.
Қонун лойиҳаси қабул қилинса, зўравонликдан жабрланган болалар ва уларнинг оналари ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давлатнинг ҳуқуқий кўмагига таяна олади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади