Эндиликда Uzbekistan airways самолётларида ҳам интернетдан фойдаланиш мумкин

21:55 | 21.11.2026
•
42
Эндиликда Uzbekistan airways самолётларида ҳам интернетдан фойдаланиш мумкин
Катталаштириш

“Uzbekistan airways” авиакомпанияси ўз авиапаркини янги авлод Аirbus А321neo самолёти билан тўлдирди. Ушбу лайнер Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан олиб келинди.

10101.jpg

10091.jpg

10096.jpg

10097.jpg

Самолёт 172 нафар йўловчига мўлжалланган бўлиб, 16 та бизнес-класс ва 156 та эконом-класс ўриндиғи мавжуд.


Янги лайнернинг асосий янгиликларидан бири парвоз давомида интернетдан фойдаланиш имкониятидир. Эндиликда йўловчилар осмонда ҳам интернетга уланиб, хабар алмашиш, онлайн ишлаш ва бошқа рақамли хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

10106.jpg

10105.jpg

Бундан ташқари, самолёт замонавий Аirspace Premium салони, қулай ўриндиқлар ва такомиллаштирилган мультимедиа тизими билан жиҳозланган. Ҳар бир йўловчи учун индивидуал экранлар ўрнатилган бўлиб, улар орқали фильмлар кўриш, мусиқа эшитиш, ўйинлар ўйнаш ва парвоз харитасидан фойдаланиш мумкин.

10092.jpg

10099.jpg

Янги Аirbus А321neo авиакомпаниянинг хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади