Фарғонада “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” танловининг республика ғолиби аниқланди

12:30 | 21.11.2026
•
87
Фарғонада “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” танловининг республика ғолиби аниқланди
Катталаштириш

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Фарғона шаҳрида “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

photo_2026-11-20_18-00-22__2_.jpg
photo_2026-11-21_09-24-55.jpg

Бешинчи бор ташкил этилган мазкур танловда ҳудудий саралаш босқичларида ғолибликни қўлга киритган фаол нуронийлар иштирок этди.
Иштирокчилар ҳакамлар ҳайъатига маҳаллаларида “Бир нуроний — ўн нафар ёшга масъул” лойиҳаси доирасида амалга оширган ишлари, ёшлар билан ишлаш борасида тўплаган тажрибалари ҳамда эришган натижаларини ўз чиқишлари орқали кўрсатиб бердилар.

Танлов ҳакамлар ҳайъатига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси, “Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари бош муҳаррири Ҳусан Эрматов раислик қилди.

Учта шарт бўйича энг юқори балл тўплаган Фарғона вилояти шарафини ҳимоя қилган Мунисхон Ҳасанбоева танловнинг республика босқичи ғолиби деб топилди. Иккинчи ўрин Самарқанд вилояти вакили Норбобо Шокиров ҳамда Хоразм вилоятидан Шарофат Худойбергановага насиб этди. Учинчи ўринни эса Наманган вилояти вакили Абдуқаҳҳор Раҳимов ва Қорақалпоғистон Республикасидан Гулаш Заримова эгаллади.

Шунингдек, “Нуроний” жамғармаси Фарғона вилояти бўлими раиси Зокиржон Раҳмоновга хизмат фаолияти учун “BYD Chazor” русумли автомобили топширилди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади