Президент Шавкат Мирзиёев МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисида муҳим масалалар ҳақида нутқ сўзлади

“Ҳамдўстликда раислик қилиш биз учун, аввало, умумий ишимизга ўз ҳиссамизни қўшиш, янги ғояларни таклиф этиш ҳамда бугунги кунда чиндан ҳам муҳим бўлган йўналишларни биргаликда ривожлантириш имконияти демакдир”;

16:50 | 09.10.2026
•
76
Президент Шавкат Мирзиёев МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисида муҳим масалалар ҳақида нутқ сўзлади
Катталаштириш

Ўзбекистон келгуси йили иқтисодиёт, янги технологиялар, транспорт, хавфсизлик, таълим, илм-фан ва инсон салоҳиятини ривожлантириш масалаларини эътибор марказига қўйиш ниятида;

Раислик консепсияси ва Тадбирлар режаси устидаги ишлар якунланмоқда. Уларда ҳозирнинг ўзидаёқ юздан ортиқ аниқ чора-тадбирлар кўзда тутилган;

Ҳамдўстлик доирасидаги сиёсий мулоқотга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Ҳар қандай масалани муҳокама қилиш, ўзаро тинглаш ҳамда барчага мақбул бўлган ечимларни излаш имкониятини сақлаб қолиш ўта муҳимлиги қайд этилди;

Иқтисодиётда асосий эътиборни саноат кооперациясига қаратиш таклиф этилди. Салоҳиятларни бирлаштириш, қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва барқарор етказиб бериш занжирларини шакллантириш барча иштирокчилар учун сезиларли натижалар беради;

Салоҳиятни бирлаштириб, қўшма ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва барқарор етказиб бериш занжирларини йўлга қўйиш натижаси ҳаммага янада мақбул бўлиши таъкидланди;

Мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиққа ҳамон халақит бериб келаётган тўсиқларни бартараф этиш муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди;

Рақамли технологиялардан бизнесда фойдаланишни кенгайтириш, электрон тижоратни ривожлантириш муҳимлиги билдирилди;

Яқин йилларда мамлакатлар иқтисодиёти рақобатбардошлигини ошириш билан боғлиқ бўладиган муҳим минераллар, сунъий интеллект, роботлаштириш, янги материаллар ва замонавий энергетика технологиялари соҳаларида биргаликда ишлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди;

Транзит тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда қулай, хавфсиз ва иқтисодий жиҳатдан манфаатли бўлган йўналишларни яратиш муҳимлиги қайд этилди;

Ўзбекистон Марказий Осиё транспорт тармоғи МДҲ маконида ва унинг ташқарисидаги умумий алоқалар тизимининг муҳим қисмига айланишидан манфаатдор;

Ўзбекистон раислиги даврида хавфсизлик ва барқарорлик энг муҳим соҳалардан бири бўлиб қолади. МДҲнинг соҳавий органлари ишини ва мамлакатларнинг умумий таҳдидларга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган;

Кибержиноятчилик доимий эътибор ҳамда мамлакатлар ўртасида яқин ҳамкорликни талаб этиши таъкидланди;

Мамлакатларнинг инсон ва интеллектуал салоҳияти замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, инновациялар ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қиладиган шароитларни яратиш зарурлиги қайд этилди;

“Раислик давридан самарадорлигини исботлаган барча ютуқларни сақлаб қолиш ва шу билан бирга, бугунги кунда янги ечимлар топиш зарур бўлаётган йўналишлар ривожига қўшимча суръат бағишлаш учун фойдаланиш ниятидамиз”.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

1 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади