Болаларга нисбатан зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни кескин кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди

22:51 | 28.09.2026
•
63
Болаларга нисбатан зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни кескин кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди
Катталаштириш

Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари учун жавобгарлик чораларини кучайтириш масаласи кўпдан буён депутатлар томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.
Куни кеча "Адолат" СДП фракцияси ташаббуси билан болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Қонунчилик палатасига киритилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг йиғилишида қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритиш ҳақида тегишли қарор қабул қилинди ҳамда палатанинг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси ушбу қонун лойиҳасига масъул этиб белгиланди.
"Адолат" СДП фракцияси ташаббуси асосида киритилган мазкур қонун лойиҳаси билан Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда қатор қонун ҳужжатларига болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари учун жавобгарлик чораларини кескин кучайтиришга қаратилган тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилган.
Қонун лойиҳаси 29 сентябрь куни ўтказиладиган қуйи палатанинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

1 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади