Андижон шаҳри ҳокими 26 нафар ҳоким ёрдамчисини интизомий жазога тортди

Андижон шаҳри ҳокими Элёр Каримовнинг 2026 йил 9 октябрь кунги фармойишига кўра, маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамиларидан 26 нафарига ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилди.
Ҳужжатда қайд этилишича, ҳайфсан берилган ёрдамчилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги “2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 28-бандида кўрсатиб ўтилган талабларни бажаришда сусткашликка йўл қўйишган ҳамда рахбариятнинг қонуний топшириқлари ижросини ўз вақтида таъминлашмаган.
Маълумот учун, Президент қарорининг юқорида зикр этилган бандида ҳоким ёрдамчиси хатлови асосида аниқланган норасмий бандлик ҳолатлари бўйича уларни бартараф этиш юзасидан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида иш берувчиларнинг шахсий кабинетларига Давлат меҳнат инспекцияси томонидан огоҳлантириш хати юборилиши, аниқланган қонунбузилиш ҳолати иш берувчилар томонидан уч иш куни ичида ихтиёрий равишда бартараф этилмаган тақдирда, ушбу ҳолат тегишли корхоналар ва ташкилотларда Давлат меҳнат инспекцияси томонидан текшириш ўтказиш учун асос ҳисобланиши белгиланган.
Шунингдек, ҳужжатнинг мазкур бандида норасмий бандлик ҳолати аниқланган кундан бошлаб бир ой муддат ичида иш берувчилар ходимлар билан меҳнат шартномасини расмийлаштириб, ҳисобланган ойлик иш ҳақларини тўлиқ тўлаб берган тақдирда, улар маъмурий жавобгарликдан озод этилиши назарда тутилган.
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
СиёсатПрезидент Шавкат Мирзиёев МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисида муҳим масалалар ҳақида нутқ сўзлади
Сиёсат




