«Овқатдан заҳарланишнинг олдини олиш: ЖСТга аъзолик арафасида озиқ-овқат хавфсизлиги тизимида қандай ўзгаришлар бўлмоқда?»

15:17 | 04.11.2026
•
30
«Овқатдан заҳарланишнинг олдини олиш: ЖСТга аъзолик арафасида озиқ-овқат хавфсизлиги тизимида қандай ўзгаришлар бўлмоқда?»
Катталаштириш

Миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига мувофиқлаштириш доирасида 2023 йилдан буён 200 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди ва такомиллаштирилди.
Жумладан, санитария ва фитосанитария чоралари ҳамда божхона тартиб-таомилларини халқаро талабларга мослаштириш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилди.
Айни шу мавзуда Ishonch.uz мухбири анжуман спикерларига савол билан юзланди.
«Шу давр мобайнида аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдирувчи муаммолардан бири — овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш ва уларни камайтириш борасида қандай ислоҳотлар амалга оширилди? Умуман, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш тизимида қандай муҳим ўзгаришлар юз берди? Аъзоликка эришилганидан сўнг ушбу йўналишда яна қандай ўзгаришлар кутилмоқда?»
Искандарбек Генжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори жавоб берди:

– Таъкидлаб ўтишим лозимки, мазкур йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 84-сон фармон қабул қилинди. Авваллари бизда карантин ва ветеринария қўмиталари мавжуд эди, бундан ташқари санитария қўмитасининг тегишли озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари мавжуд эди. Ушбу соҳада умуман янгиланган тизим жорий этилди иккита ташкилот бирлаштирилди ва янги Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилди. Бу соҳа ҳозирда халқаро амалиёт ва Жаҳон Савдо Ташкилоти талабларидан келиб чиқиб тўлиқ қайта кўриб чиқилмоқда.
Ҳозирда экспортчилар учун имкони борича енгил сертификатлаштириш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини жорий этиш, бундан ташқари импорт жараёнларини ҳам тегишли тарзда Ўзбекистонга кираётган касалликлар сонини камайтириш, яъни ўсимликлар карантини ёки ветеринария соҳасида гўшт ва бошқа ҳайвонлардан келиб чиқувчи маҳсулотларни касалликларни камайтиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

1 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади