Германияда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган махсус журнал нашр этилди

Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан немис тилида махсус журнални нашр этди.

09:57 | 02.11.2026
•
31
Германияда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган махсус журнал нашр этилди
Катталаштириш

32 саҳифадан иборат мазкур нашр немис жамоатчилигини 2016 йилдан буён Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, уларнинг амалий натижалари ҳамда ўзбек-герман ҳамкорлигининг ривожланиш жараёнлари билан таништиришга қаратилган.

Журналдан мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар, Ўзбекистон ташқи сиёсати, Марказий Осиёда яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслар, инвестициявий салоҳият ва немис компанияларининг Ўзбекистондаги фаолиятига бағишланган мақолалар ўрин олган.

Шунингдек, икки томонлама муносабатларни иқтисодиёт, таълим ва маданият соҳаларида ривожлантириш, мавжуд шериклик алоқаларини янада кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилган.

Нашр Германиянинг сиёсий, экспертлик ва ишбилармон доиралари, илмий-таълим муассасалари, оммавий ахборот воситалари ҳамда Берлинда аккредитациядан ўтган хорижий дипломатик ваколатхоналар вакилларига мўлжалланган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади