Автомобилингиз сизсиз ҳам пул топиши мумкин
Ўзбек стартапи сунъий интеллект ёрдамида ҳайдовчисиз такси тизимини яратишни режалаштирмоқда. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас.
Камералар орқали нафақат тасвирни кузатиш, балки ходимларнинг иш вақти, савдо нуқталарига ташриф буюрувчилар сони ва мижозлар оқими ҳақида ҳам маълумот олиш мумкин. Ўзбекистонда фаолият юритаётган Cаmvi стартапи ана шундай ечимларни таклиф этмоқда.
Лойиҳа жамоаси ходимлар фаолиятини ҳисобга олиш ва савдо жараёнларини таҳлил қилишга қаратилган модулларни ишлаб чиққан. Келгусида эса шахсий автомобилларни автоном бошқарув технологиялари билан жиҳозлаш ва таълим муассасаларидаги жараёнларни кузатишга ёрдам берадиган тизимларни яратиш режалаштирилган.
«Ishonch.uz» мухбири стартап асосчиси Оламгир Ражабоев ва лойиҳа жамоаси вакили Абдурашид Атақулов билан суҳбатлашди.
Интервьюда қуйидаги саволларга ҳам жавоб топишингиз мумкин:
- Ходим ишлаяптими ёки фақат ишга келдими? Сунъий интеллект буни қандай аниқлайди?
- Дўкон олдидан кунига 10 минг киши ўтса-ю, фақат 100 нафари ичкарига кирса, муаммо нимада?
- Шахсий автомобилдан фойдаланмаётган вақтда уни такси хизматига чиқариб, қўшимча даромад олиш мумкинми?
- Ўзбек стартапи нима учун Тошкентнинг рақамли харитасини яратмоқчи?
- Сунъий интеллект болаларнинг боғча ва мактабдаги хавфсизлигини таъминлашга қандай ёрдам беради?







