Эрон Ўзбекистоннинг эътирозларига жавоб берди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Бақоий Самарқанд ва Бухоро мероси атрофида Ўзбекистон билан келиб чиққан дипломатик баҳсга муносабат билдирди.

11:45 | 29.10.2026
•
81
Эрон Ўзбекистоннинг эътирозларига жавоб берди
Катталаштириш

Теҳронда ўтган брифингда у Рудакийнинг Бухорога бағишланган машҳур шеъридан парча келтириб, икки мамлакат ўртасидаги маданий-тарихий боғлиқлик асрларга бориб тақалишини таъкидлади.

Бақоийнинг қайд этишича, Эрон элчихоналарининг тармоқлардаги кинояли постлари Ўзбекистонга эмас, балки АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг ташрифи фонида Америка томонига қаратилган бўлиб, умумий форсий-исломий цивилизация меросини эслатиш мақсадини кўзлаган.

У Самарқанд ва Бухоро сингари шаҳарлар умумий тамаддуннинг бир қисми эканини ва бу мерос қўшни давлатлар билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кераклигини урғулади.

Бироқ Эрон ТИВ Ўзбекистон томонидан топширилган норозилик нотаси ҳамда постларни ўчириш талаби хусусида тўхталиб ўтмади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

1 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади