“Халқ сўзи” — 35 ёшда!

Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётида ўзига хос ўрин тутган “Халқ сўзи” газетаси 35 йиллик фаолияти давомида халқимиз ҳаёти, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жамиятимизда юз бераётган муҳим ўзгаришларни кенг ёритиб келмоқда.

Газета йиллар давомида холис ва ишончли ахборот етказиш, долзарб масалаларни кўтариш, халқ билан мулоқотни мустаҳкамлаш ҳамда жамият ҳаётидаги муҳим воқеа-ҳодисаларни кенг жамоатчиликка етказиш борасида ўзига хос тажриба ва маҳорат мактабини шакллантирди.
Айни пайтда газетанинг 35 йиллик юбилейи муносабати билан «Халқ сўзи» ва «Народное слово» феномени: миллий журналистикада институционал куч ва профессионал мезонлар мактаби» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Анжуман доирасида “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарининг миллий журналистика тизимидаги институционал ўрни ва тарихий миссияси, парламент журналистикасининг тараққиёт босқичлари, таҳририят фаолиятида профессионал стандартларга риоя этиш, холислик тамойиллари ҳамда давлат ва жамият ҳаётидаги ислоҳотларни ёритишда таҳлилий журналистиканинг аҳамияти каби долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинмоқда. Сўзга чиққан маърузачилар “Халқ сўзи” газетасининг жамият ҳаётидаги ўрни, босиб ўтган тараққиёт йўли, бугунги вазифалари ва истиқболлари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарининг 35 йиллик фаолияти миллий журналистикамизнинг шаклланиши ва тараққиёти, халқ билан мулоқотни мустаҳкамлаш ҳамда жамият ҳаётидаги муҳим жараёнларни ёритиш борасида тўпланган бой тажрибанинг ёрқин ифодасидир.
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
Жамият





