Нью-Йоркда қизамиқ авж олди: фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Бу ҳақда штат губернатори Кэти Хокул имзолаган қарорда маълум қилинди.

11:10 | 07.10.2026
•
148
Нью-Йоркда қизамиқ авж олди: фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Катталаштириш

Жорий йил бошидан буён штатда 108 та қизамиқ ҳолати тасдиқланган. Уларнинг 92 таси июль ойи ўрталаридан кейин эмлаш даражаси нисбатан паст бўлган 18 та қишлоқ округида қайд этилган.
Фавқулодда режим доирасида аҳолини қизамиқ, паротит ва қизилчага қарши MMR вакцинаси билан эмлаш имкониятлари кенгайтирилади.

Жумладан, айрим тиббиёт ходимлари ҳамда фармацевтларга вакцина қўллаш бўйича қўшимча ваколатлар берилди. Мазкур режим 4 ноябрга қадар амал қилади.
Қўшни Пенсильвания штатида эса вазият янада жиддий. Сўнгги маълумотларга кўра, бу ерда қизамиқ билан касалланганлар сони 1 004 нафарга етган.
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) маълумотида мамлакат бўйича 3 887 та тасдиқланган қизамиқ ҳолати қайд этилган. Бу кўрсаткич 2025 йилдаги 2 289 та ҳолатдан анча юқори.

🏷️ Теглар:#Нью-Йорк
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади