Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар жаҳон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди

14:51 | 22.11.2026
•
40
Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар жаҳон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Катталаштириш

Унда Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер, Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдураҳмонов, спорт вазири Адҳам Икрамов, Миллий олимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳамда бир қатор хорижий давлатлар спорт соҳаси раҳбарлари иштирок этди.

10122.jpg

10129.jpg

Маросимда Озарбайжон, Грузия ва Қозоғистоннинг спорт соҳасига масъул вазирлари ҳам қатнашди. Меҳмонлар мусобақанинг аҳамияти, Ўзбекистонда спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр билдирдилар.

10127.jpg

10128.jpg

Таъкидланганидек, Ўзбекистон илк бор дзюдо бўйича айнан ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақага тайёргарлик ва ташкилий ишлар юқори савияда ташкил этилгани алоҳида қайд этилди.

10121.jpg

10126.jpg

10124.jpg

10125.jpg

Тантанали очилиш маросимидан сўнг кун дастуридан ўрин олган кечки беллашувлар ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади