Валюта UZS
  • USD

    12 412.9858.33

  • EUR

    14 386.642.12

  • RUB

    154.280.35

+26C

+26C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+26c

  • Hozir

    +26 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 28-August

+26C

  • Hozir

    +26 C

  • Payshanba, 28

    +26 +20

  • Juma, 29

    +24 +20

  • Shanba, 30

    +23 +20

  • Yakshanba, 31

    +18 +20

  • Dushanba, 01

    +19 +20

  • Seshanba, 02

    +18 +20

  • Chorshanba, 03

    +18 +20

  • Payshanba, 04

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбек майизи жаҳон бозорининг энг сара маҳсулоти бўла оладими?

Бу йил ёзнинг иссиқ ва қуруқ келиши боғбонлар учун катта ташвиш туғдирди. Аксарият лалмикор ҳудудлардаги токзорларда етарлича агротехник тадбирлар ўтказилишига қарамасдан, узум новдаларида «чарчоқ» кузатилди. Бу, ўз навбатида, мамлакатимизнинг майиз етиштиришдаги драйвери бўлган самарқандлик боғбонларда жиддий ҳавотир уйғотди.
Жамият
136 11:20 | 26.08.2025 11:20

Ўзбек майизи жаҳон бозорида ўзига хос мавқега эга. Бундан беш йил муқаддам мақомимиз дунё бозорига майиз экспорт қилувчи тўртинчи давлат сифатида мустаҳкамланганди. Кейинги йилларда ЖАР ва Чили мамлакатлари бу борада биздан ўзиб кетди. Биз эса рейтингда анча пастлаб кетдик. Бунинг асосий сабабларидан бири глобал иқлим таъсири дейишимиз мумкин.


− Майизбоп узум етиштиришнинг ўзига хос сир-асрорлари бор. Биргина ток поясини кўмишдек машаққатли ишга қўл учида ёндаша бошлаганимизга анча бўлди, – дейди самарқандлик уста боғбон Жамолиддин Алманов. – Бизнинг ҳудуд шароитида ҳар бир туп ток устига камида 200-300 килограмм тупроқ тортилиши керак. Кўмишда қатор орасидаги тупроқни ковлаб ток устига қанчалик қалин тортилса, илдиз пастга ташлайди, дейишарди. Чуқурга тўлдирилган яхоб суви натижасида ёзнинг чилласида ҳам экин чанқаб қолмасди. Жўякларнинг баландлиги бир метргача қалин кўмиларди. Ток тупроқни хуш кўради. Қолаверса, қуруқ тупроқ уни касаллик тегишидан асрайди. Иқлим ўзгариб кетди. энди қорли қаҳратон қишлар йўқ. Шу боис токлар устига номига тупроқ тортиш урфга кирган. Баъзи жойларда мутлақо кўмилмайди ҳам. Шу сабаб ҳосил кўп бўлса-да, сифатли, майизбопи кам...


Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - расмий хабарлар, тезкор янгиликлар,  таҳлилий-танқидий материаллар, қонун ҳужжатлари, фото ва видеорепортажлар


Ўзини оқлаётган иштихонча услуб


Сўнгги ўн йил иштихонлик боғбонлар ҳаётида чинакамига туб бурилиш бўлди. Туманнинг кам сувли, лалмикор майдонларига туташ ҳудудда ток ўстирилган. 22 та маҳалла аҳли ўз иқтисодларини бевосита майизбоп узум етиштириш билан боғлаган. Айни чоғда улар тасарруфидаги уч минг гектарга яқин майдонларда ток ўстирилиб, маҳсулот етиштирилмоқда.


– Майизбоп узум етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари тасарруфида 14 минг гектар ер бор. Айни чоғда бу ерларда 800 нафардан ортиқ кишининг бандлиги таъминланяпти, – дейди Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Иштихон тумани кенгаши раиси Матлуба Музрапова. – Қолаверса, узум териш, ток кесиш, кўмиш мавсумларида минглаб мавсумий ишчилар шартнома асосида вақтинчалик юмушларга жалб этиб келинмоқда. Энг муҳими, фермерлар доимий ва мавсумий ходимларга меҳнат шароити яратиш билан биргаликда меҳнатга ҳақ тўлашда узилишларга йўл қўймаяпти.


Туманда ўтган йили хорижий давлатларга 25 миллион сўмлик саноат маҳсулотлари экспорт қилинган бўлса, шунинг 15 миллион долларини майиз ташкил этган. Айни йилда туман аҳли экспорт миқдорини 50-60 миллион долларга етказиш ҳаракатида.


– Ток парваришида ота-боболаримиздан қолган услуб – экинни ер бағирлатиб (тупроқда ёйилиб) ўстириш ўзини оқламай қолди, – дейди иштихонлик боғбон Рустам Тиркашев. − Боғдорчиликни шпалга (устун боғлаб кўтариш)га асос­ланган амалиёт ҳозирги иқлим шароитига мос келяпти. Бу усулни қўллаган миришкорлар анъанавий усулда ток парваришлаётганлардан икки-уч баробар кўп ҳосил оляпти. Узум сифати ҳам кескин ошяпти. Яна бир жиҳати, токзорга ўрнатиладиган ҳар бир устун (шпал) қозиғи учун давлат томонидан 15 минг сўмдан субсидия ажратилмоқда. Ток парваришини ана шу усулга таянган ҳолда ташкил этсак, маҳсулотнинг жаҳон бозоридаги мавқеи янада юксакроқ кўтарилади.


Иштихонликларнинг бу борадаги изланиш, интилиши чексиз. Уларни қувонтиргани ҳудудда М.Мирзаев номидаги узумчиликни ривожлантириш илмий текшириш институтининг туман филиалига асос солингани бўлди. Энди боғбонларга суянч ҳам, жўяли маслакдош ҳам шундоқ ёнларидан жой олади. Қолаверса, туманда жорий йилнинг ўзида иш бошлаган Хитой технологияси асосидаги учта, жами 10 та майизни қайта ишлаш корхонаси майиз рақобатбардошлигини оширишга асос яратмоқда.



Сафга қўшилаётган Қўшработ


Азалдан Хатирчининг Уч­қора майизларига фақатгина Қўшработ майизларигина рақобатлаша олади. Узумчиликда ўз навини яратган донишманд боғбонлар бу ҳудудда ҳам етарли. Аммо иқлим ўзгариши бир неча йилдан буён қўшработлик боғбонларга ташвиш туғдирмоқда. Ўтган йили занг ва чириш касали, бу йил эса иссиқ бўлди. Сал эътиборсизлик қилганлар токларини «чарчат»ди. Уста деҳқонларнинг айтишича, ҳаво ҳароратининг ўта юқорилаб кетгани, тупроқнинг меъёрдан ортиқ қизигани ток баргларини сўлитган. Чарчоқ экинга тўрт маротабалаб сув қўйилса-да, ўзини ўнглолмаган. Аммо омилкорлик қилиб, ҳосилни сақлаб қолганлар оз эмас.


Ана шундай тадбиркордан бири «Оқтепа гарден» фермер хўжалиги раҳбари Бозорбой Худойқулов. Унинг ютуғи 4 гектар майдондаги токзорга устун (шпал) тортганида бўлди.


Шу усул сабаб ҳосилдорлик уч-тўрт баробарга ортди, – дейди деҳқон. – Илгарилари ер бағирлаб ўсган экинга ишлов бериш, касалликларга қарши дорилаш, хомток қилиш, ҳатто, суғоришда ҳам анча қийинчиликлар бўларди. Олдин бир гектар ердан 50 миллион сўм даромад қилган бўлсак, токларни кўтаргач, гектаридан 150 миллион сўмлик ҳосил оляпмиз.


«Пангат» маҳалласида яшовчи Отамурод Қаҳрамонов 2016 йилда коллежни тамомлаб, ўз иқтидорини боғбончиликда синаб кўришга қарор қилган. Дастлаб 20 сотих ерга ток кўчатини қадади. Кейинчалик 80 сотих майдонга «Гигант», «Қора кишмиш» навли узум экди. Аммо токзор ҳадеганда ёш боғбон кутган натижани беравермади. Шунда боғбон тажрибаларга қизиқди, соҳадаги янгиликларни ўрганди.


Кузатиб-кузатиб, токни устунга тортиш усулини амалиётга жорий этдик, – дейди боғбон. – Асосий майдонларимиз адирлик бўлгани учун томчилатиб суғориш тизимини ишга туширдик. Бу узумларга бир хил шароитда озиқланиш имкониятини яратди, қолаверса, кам сув сарфланяпти. Мазкур усул қатор ораларига техника билан ишлов бериш, суғориш, ўғит таъминоти, зараркунандалардан асрашда жуда қўл келади. Узумлар донадор, ширали бўлиб, бош­лар яхши тўлишади. Тажрибадан кўриняптики, ер бағирлаб ўсган токдан кўра, устунга тортиш усули айни бизбоп экан.


Узумчиликда Олтиариқ тажрибаси кенгайтирилади

Соҳа истиқболи қандай?


Президентимиз ташаббуси билан мазкур соҳа ҳам тузилмавий босқичга кирди. Узумзорларда етиштириладиган майизнинг ҳамда экспортга йўналтирилган ушбу маҳсулотнинг 65 фоизини таъминлаб бераётган Самарқандда истиқболли лойиҳалар амалга ошириляпти. Жумладан, Қўшработга ушбу йўналишда «базавий» туман мақоми берилди. «Қўшработ агро стар» МЧЖ ташкил этилиб, унинг зиммасига Иштихон, Ургут, қолаверса, Навоий вилоятининг Хатирчи туманлари майиз етиштирувчиларининг бошини қовуштириш топширилди.


Эндиликда мамлакатдаги мавжуд 90 минг гектар майизбоп узум етиштириладиган майдонларнинг 32 875 гектарлик ҳудуди айни шу корхона қамровига олинди. Шунингдек, Халқ банки ва мазкур МЧЖ ҳамкорлигида Қўшработ туманида замонавий агросаноат мажмуасига асос солинди. У ерда майизбоп узум етиштириш, қуритиш, лаборатория синовларидан ўтказиш, қайта ишлаб қадоқланган шаклда ички ва ташқи бозорга миллий бренд номи билан чиқариш каби жараёнлар амалга оширилади. Бу, албатта, ўзбек майизи дунё савдо пештахталаридан энг сара маҳсулот сифатида ўрин олишига хизмат қилиши, шубҳасиз.


Нурилла ШАМСИЕВ
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4856 16:57 | 05.08.2023