Валюта UZS
  • USD

    12 412.9858.33

  • EUR

    14 386.642.12

  • RUB

    154.280.35

+26C

+26C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+26c

  • Hozir

    +26 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 28-August

+26C

  • Hozir

    +26 C

  • Payshanba, 28

    +26 +20

  • Juma, 29

    +24 +20

  • Shanba, 30

    +23 +20

  • Yakshanba, 31

    +18 +20

  • Dushanba, 01

    +19 +20

  • Seshanba, 02

    +18 +20

  • Chorshanba, 03

    +18 +20

  • Payshanba, 04

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Самарқанд давлат университетида янги талабалар турар жойи ва ўқув бино фойдаланишга топширилди

Жамият
107 23:45 | 26.08.2025 23:45

Ҳадемай навбатдаги ўқув мавсуми бошланади. Самарқанд давлат университети жамоаси янги ўқув йилида талабаларга ўзгача совға ҳозирлади. Яъни, университетнинг Интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультети талабалари учун бунёд этилаётган ўқув бинолари ва талабалар турар жойлари қуриб битказилди.



Биноларнинг очилиш маросимига бағишланган тадбир кўтаринки руҳда ўтди. Унда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Самарқанд давлат университети ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов иштирок этди.



– Бугун сизлар билан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида талабаларимиз учун муносиб туҳфа тайёрланганини катта мамнуният билан эълон қилмоқчиман, деди Қўнғиротбой Шарипов. – Республикамиздаги 18 та олий таълим муассасасида 9 минг 980 ўринли янги талабалар турар жойлари ҳамда 1000 ўринли ўқув биноси тўлиқ қуриб битказилди. Бугун эса барчангизнинг гувоҳлигингизда биноларни фойдаланишга топширяпмиз.



– Интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультети учун қурилган 1000 ўринли ўқув биноси тимсолида фарзандларимиз орзулари, бахти, умидлари ва эртанги куни мужассамлашган, – деди Рустам Холмуродов. – Мен хизмат тақозоси билан кўплаб мамлакатлардаги университет ва институтларда бўлганман. Бугун тантанали очилган янги ўқув биноси уларнинг ҳеч қайсидан қолишмайди.


Очилиш маросимидан сўнг меҳмонлар 1000 ўринли Интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультети янги биноси ва унда шароитларни кўздан кечиришди. Замонавий шароитларга эга мазкур бино тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4856 16:57 | 05.08.2023