“Толимаржон ИЭС” АЖда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва меҳнат шароитлари ўрганилди

16:50 | 16.10.2026
•
77
“Толимаржон ИЭС” АЖда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва меҳнат шароитлари ўрганилди
Катталаштириш

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси масъуллари томонидан “Толимаржон ИЭС” АЖда жамоатчилик назорати тадбири ташкил этилди.

photo_2026-10-16_16-11-30__2_.jpg

photo_2026-10-16_16-11-30.jpg

Тадбир давомида корхонанинг барча цехларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, технологик ускуналарнинг созлиги, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, шунингдек, ишчи-ходимлар учун яратилган меҳнат шароитлари ўрганилди. Ходимларнинг махсус кийим-бош ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

photo_2026-10-16_16-11-31.jpg

photo_2026-10-16_16-11-32.jpg

Шунингдек, корхонада “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш ишлари билан танишилди.

photo_2026-10-16_16-11-35.jpg

photo_2026-10-16_16-11-34.jpg

Ўрганиш жараёнида мавжуд масалалар юзасидан масъул ходимларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилиб, меҳнат шароитларини янада яхшилаш ҳамда ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилаш бўйича ишларни изчил давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади
“Толимаржон ИЭС” АЖда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва меҳнат шароитлари ўрганилди | Ishonch.uz