Сайхунободдаги маҳаллаларга мини трактор ва мото-культиватор тарқатилади

Президент йиғилишда “Сайхунобод тажрибаси” ва унинг кейинчалик бутун республика бўйича оммалаштириш ҳақида гапирди.

14:47 | 14.03.2024
•
932
Сайхунободдаги маҳаллаларга мини трактор ва мото-культиватор тарқатилади
Катталаштириш

Сайхунободда илк бор янги тажриба қилиниб, 19 та маҳаллани ҳар бирига 1 тадан мини трактор, 4 тадан мото-культиватор олиб берилди.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда бўлиб ўтаётган Сайхунобод туманидаги йиғилишда маълум қилди.

Қайд этилишича, эндиликда ҳар бир маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси “1 сотих томорқадан камида 1-2 миллион сўм даромад” деган мезон асосида аҳоли учун бизнес режа ишлаб чиқади. Маҳалладаги агрономлар билан бирга олиб берилган техникалар ҳисобидан томорқа ерларини ҳайдаш ва экин экиш хизматларини кўрсатади.
Сайхунобод тажрибаси бутун республикада оммалаштирилади.

“Сотиб олиш тизимини йўлга қўйиш Сайхунободда ҳам, бошқа туманларда ҳам энг асосий масала. Шу мақсадда туманда экспортга кўмаклашувчи корхона очилиб, уставига 1 миллиард сўм киритилади.

Бу корхона 4 минг хонадонга серҳосил қовоқ, мош, ловия, розмарин, брокколи, тимьян уруғини етказади, етиштирилган маҳсулотни сотиб олиб, экспорт қилади.

Бундан ташқари, маҳаллада сотиб олишни йўлга қўйган экспортчи, илғор тадбиркорларга 300 миллион сўмдан 1 миллиард сўмгача грант берилади”, – деди давлат раҳбари.

Бундан ташқари, туманда истаги бор аҳолига намунавий интенсив боғ қилиб берилади.

Хонадонлар кооперация асосида эскпортчи билан боғлаб берилади, 2 минг тонналик сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш комплекси ташкил этилади.

98 километр канал ва дренаж тармоқлари атрофидаги 100 гектар бўш ерлар кооперация асосида 500 та хонадонга терак экиш учун бўлиб берилади.

Шунингдек, 4 та йирик паррандачилик фермаси ишга туширилади ва 2 минг хонадон билан кооперация йўлга қўйилади.

Парранда корхоналари 2 мингта хонадонга 500 тадан 2 мингтагача жўжа тарқатиб, хонадонда саноат усулида йилига ўртача 6 марта маҳсулот олишни ташкил қилади. Улар озуқани ҳам ўзи етказади, боқишни ҳам ўргатади, парваришига ҳам кўмаклашади.

“Натижада хонадонларда йилига 10 миллион парранда боқилиб, шуни ўзидан туманда йилига қўшимча 22 минг тонна парранда гўшти етиштирилади”, – деди давлат раҳбари.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади