Президент Қашқадарёда 1 триллион сўмлик сув таъминоти лойиҳаларини икки ойда якунлашни топширди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

12:09 | 22.10.2026
•
22
Президент Қашқадарёда 1 триллион сўмлик сув таъминоти лойиҳаларини икки ойда якунлашни топширди
Катталаштириш

Давлат раҳбари ҳудуддаги энг долзарб муаммолардан бири бўлган сув таъминотини яхшилаш бўйича қатор вазифаларни белгилаб берди.
Жорий йилда ажратилган 1 триллион сўм ҳисобидан 747 километр сув ва канализация тармоғи ҳамда 43 та иншоот қурилишини икки ой ичида якунлаш топширилди. Натижада 200 минг нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Шунингдек, Ҳисорак сув омборидан Қарши шаҳри, Қамаши, Ғузор ва Қарши туманларига сув тармоғини тортиш лойиҳасини бошлаш учун 100 миллиард сўм ажратилди. Лойиҳани сифатли амалга ошириш мақсадида қўшимча 210 миллион доллар жалб этиш вазифаси қўйилди. Бунинг натижасида яна 350 минг нафар аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади.

Бундан ташқари, Нишон, Касби, Миришкор, Муборак ва Қарши туманларидаги яна 700 минг нафар аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида «Толимаржон — Муборак» сув тизимини реконструкция қилиш лойиҳаси бошланмоқда.

Ушбу лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини келгуси йилнинг 1 апрелига қадар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун 150 миллион доллар жалб этиш режалаштирилган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади