2030 йилдан тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун янги тартиб жорий этилади

Ҳукуматнинг қарорига мувофиқ, 2030 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан фақат давлат рўйхатидан ўтган шахслар шуғулланиши мумкин.

11:44 | 21.10.2026
•
89
2030 йилдан тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун янги тартиб жорий этилади
Катталаштириш

Ушбу ҳуқуқ беш йил муддатга берилади ва ходимлар фаолиятини давом эттириш учун ҳар беш йилда қайта рўйхатдан ўтишлари керак бўлади. Ваколатли орган этиб Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази белгиланган.

​Асосий тартиб ва муддатлар:

2027 йил 1 июлдан 2030 йил 1 январгача рўйхатдан ўтиш ихтиёрий бўлиб, махсус имтиҳон натижалари асосида ёки малака тоифасини беришда автоматик тарзда амалга оширилади.

Мутахассислиги бўйича камида 20 йиллик иш стажи ва илмий даражаси бор ходимлар имтиҳонсиз рўйхатдан ўтказилади.

​Аризалар Давлат хизматлари марказлари, Ягона портал ёки махсус платформа орқали қабул қилиниб, беш иш кунида қарор қабул қилинади.
​Гувоҳнома фақат электрон шаклда берилиб, ягона электрон реестр орқали текширилади.

Қарор расмий эълон қилинганидан уч ой ўтгач кучга киради.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади