Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси этиб тайинланди

У айни пайтда мамлакатнинг АҚШ ва Бразилиядаги элчиси ҳамдир.

10:46 | 09.11.2023
•
991
Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси этиб тайинланди
Катталаштириш

Фурқат Сидиқов ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси этиб тайинланди.

«Дунё» АА берган маълумотга кўра, элчихона қароргоҳи Вашингтонда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, Фурқат Сидиқов май ойида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида Президент Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширган эди. Шунингдек, у октябрь ойида Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчиси (қароргоҳи Вашингтонда) этиб тайинланганлиги тўғрисидаги ишонч ёрлиғи нусхасини топширган.

Фурқат Сидиқов 2017-2023 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШ, шунингдек, ўриндошлик асосида Канада ва Бразилиядаги элчиси бўлиб ишлаган Жавлон Вахобов ўрнига тайинланган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади