«Туркистон» саройида касаба уюшмалари куни кенг нишонланди

Бугун «Туркистон» санъат саройида 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.


Байрам тадбирида касаба уюшмаларининг меҳнаткашлар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолияти алоҳида эътироф этилди.


Тадбирда Тошкент шаҳрида касаба уюшмалари тизимида амалга оширилаётган ишлар, жумладан, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, маданий ҳордиғини ташкил этиш, ёшлар ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслар ҳақида сўз юритилди.
Таъкидланганидек, бугунги кунда пойтахтда 1 миллион 130 мингдан ортиқ касаба уюшмаси аъзоси 3 603 та бошланғич ташкилотда бирлашган.

Тантанали маросимда касаба уюшмалари тизимида кўп йиллар давомида самарали меҳнат қилган, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган 20 нафар фаол ва фахрий тақдирланди. Уларнинг 12 нафари нафақадаги фахрийлар, 8 нафари эса тармоқ касаба уюшмалари вакилларидир.
Байрам тадбири самимий табриклар, меҳнатга берилган юксак баҳо ва кўтаринки кайфиятда ўтди.
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
Жамият




