+33C

+33C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Наркожиноятларга қарши янги жазо чоралари белгиланди

Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик чоралари янада кучайтирилди. Бу ҳақда 2026 йил 11 июнда қабул қилинган ЎРҚ–1151-сонли Қонунда белгиланган.
Жамият
76 13:51 | 12.06.2026 13:51

Жиноят кодексига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва қайта ишлаш мақсадида ноқонуний нарколаборатория ташкил этган шахслар 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилади.

Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ёки кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун бангихона ташкил этиш ва сақлаш 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қонунга кўра, мазкур моддаларнинг ноқонуний муомаласига ҳомийлик қилиш учун ҳам жавобгарлик кучайтирилиб, бундай қилмишни содир этганларга 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.

Бундан ташқари, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллаган шахсларга нисбатан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари белгиланди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6664 16:57 | 05.08.2023