+33C

+33C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Таъмга қарам авлод

Картошка фри, бургер, қовурилган товуқ, лаваш каби тез тайёрланадиган таомлар таркибида трансёғлар ва юқори даражада қайта ишланган компонентлар кўп учрайди. Улар қондаги холестерин мувозанатини издан чиқаради, яъни «ёмон» холестерин миқдорини ошириб, «яхши»сини камайтиради. Шу тариқа қон томирларида ёғ қатламлари ҳосил бўлишига, юрак-қон томир касалликлари хавфи ортишига олиб келади.
Жамият
75 14:14 | 07.06.2026 14:14

«Нонни увол қилма!», деган ўгит билан тарбия топган халқнинг фарзандлари бугун нон ўрнига трансёғга қорилган бургерларни севиб истеъмол қилишмоқда.


Хўш, фарзандингиз «Сомса олиб беринг» деб инжиқлик қилганини эслай оласизми? Менимча, йўқ. Чунки бугун кўпчилик гамбургер, лаваш ва шунга ўхшаш таомларни маъқул кўришмоқда.


Ҳозир жаҳонда фастфуд саноати мисли кўрилмаган суръатларда кенгаймоқда. АҚШ ва Европа каби бозори тўйинган мамлакатлардан сўнг йирик трансмиллий корпорациялар ривожланаётган давлатларга, жумладан, Марказий Осиё бозорига юзланмоқда. Айниқса, шаҳарлашув кучайган, вақт тиғизлашган жамиятда арзон ва тез тайёр бўладиган таомлар одамларга жозибадор кўринмоқда.


Аммо бу оддий овқатланиш масаласи эмас. Гап бутун бир маданият, турмуш тарзи ва миллат саломатлиги ҳақида кетмоқда. Ачинарлиси, миллий таомларимиз ҳам аста-секин фастфудлашиб бормоқда. Бугун айрим ресторан ва кафеларда палов, сомса ёки шўрва олдиндан тайёрланиб, музлатилган ёки қайта иситилган ҳолда тортиқ қилинмоқда. Бу эса нафақат таомнинг таъмини, балки унинг табиий озуқавий хусусиятини ҳам йўққа чиқаради.


Нега фастфуд бунчалик мазали, деган савол кўпчиликни ўйлантириши мумкин. Жавоби оддий. Бундай маҳсулотлар таркибида шакар, туз, трансёғ ва сунъий таъм кучайтиргичлар кўп бўлади. Ҳатто ишлаб чиқарувчилар махсус формулалар орқали инсонда таъмга нисбатан қарамлик ҳосил қилиши ҳам рост. Аслида бу маҳсулотлар организмни секин-аста емириб боради.


Картошка фри, бургер, қовурилган товуқ, лаваш каби тез тайёрланадиган таомлар таркибида трансёғлар ва юқори даражада қайта ишланган компонентлар кўп учрайди. Улар қондаги холестерин мувозанатини издан чиқаради, яъни «ёмон» холестерин миқдорини ошириб, «яхши»сини камайтиради. Шу тариқа қон томирларида ёғ қатламлари ҳосил бўлишига, юрак-қон томир касалликлари хавфи ортишига олиб келади.


2025 йили эълон қилинган қатор илмий хулосалар ҳам вазият жиддийлигини тасдиқлади. Йирик мета-таҳлил натижаларига кўра, фастфудни мунтазам истеъмол қилувчиларда семириш хавфи қарийб уч баравар юқори экани аниқланган. Тадқиқотлар тез тайёрланадиган овқат порцияларининг катталашиши тана вазни ортиши билан бевосита боғлиқ эканини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, трансёғлар организмда сурункали яллиғланиш жараёнларини кучайтиради, ҳужайралар қаришини тезлаштиради ва иммунитетни заифлаштиради. Айрим канцероген моддалар эса саратон касалликлари хавфини ҳам оширади. Лекин муаммо фақат маҳсулот таркибида эмас.


Фастфуд овқатланиш маданиятимизни издан чиқаряпти. Одамлар кўчада, машинада, йўл-йўлакай, тик турган ҳолда овқатланишяпти. Бундай ҳолатда ошқозон тўйганини ҳис қилмайди, мия эса «тўқлик сигнали»ни кеч қабул қилади. Оқибатда инсон меъёридан ортиқ овқат ейди. Фастфуд ейишга қулай, оқиб кетмайди, қошиқ ёки санчқи керак эмас, деб ўйлаймиз. Лекин зарарларини пайқамаймиз.


Ота-боболаримиз ҳеч қачон шошилиб овқатланишмаган. Дастурхон атрофига бутун оила йиғилган, катталардан олдин қўл узатилмаган, таом ҳузур билан тановул қилинган. Бу нафақат миллий одат, балки соғлом турмуш тарзи ҳам эди.


Тиббиёт исботлаган ҳақиқат шуки, хотиржам ўтириб овқатланган инсонда ҳазм жараёни тўғри кечади, моддалар алмашинуви яхшироқ ишлайди ва семириш хавфи анча паст бўлади. Масалан, паловдаги сабзи ва зира ҳазмни яхшилайди, ошқозон учун табиий антисептик вазифасини бажаради. Шўрвадаги суяк қайнатмаси коллаген манбаи ҳисобланади. Қатиқ ва айрон эса ичак микрофлорасини тикловчи фойдали моддаларга бой.


Аждодларимиз таомни шунчаки қорин тўйдириш учун эмас, саломатлик учун тановул қилишган. Бугун эса ижтимоий тармоқлар, ёрқин рекламалар, чиройли баннерлар ва сунъий акциялар инсонни овқат эмас, ҳиссиёт сотиб олишга ундамоқда. Экранда сувдек оқиб турган эритилган пишлоқ, баланд мусиқа, «Маза қилиб тановул қил!» деган чақириқлар – буларнинг барчаси онгостига таъсир қилиш учун ишланган маркетинг технологияларидир. Ҳозир инсонлар очлигидан эмас, реклама қўзғатган хоҳишдан келиб чиқиб, овқат истеъмол қилаётгандек...


Хуллас, заҳарни ўз пулимизга сотиб оляпмиз. Йиллар ўтиб, арзон ва «мазали» таомлардан тежалган маблағни икки баравар ортиғи билан дори-дармон, таҳлил ва муолажаларга сарфлаймиз.


Тўғри овқатланиш ва фастфуд индустрияси ҳақидаги муаммолар шу қадар кенгки, уни бир мақола доирасида тўлиқ қамраб олиш қийин. Аммо бир савол ҳар биримизни ўйлантириши керак: биз ўз ихтиёримиз билан саломатлигимиз ва келажагимизни издан чиқармаяпмизми?


Ҳулкар ПЎЛАТОВА,


ЎзЖОКУ талабаси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6624 16:57 | 05.08.2023