Валюта UZS
  • USD

    12 309.99-10.35

  • EUR

    14 666.1251.73

  • RUB

    159.640.28

+6C

+6C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+6c

  • Hozir

    +6 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 11-February

+6C

  • Hozir

    +6 C

  • Chorshanba, 11

    +6 +20

  • Payshanba, 12

    +5 +20

  • Juma, 13

    +7 +20

  • Shanba, 14

    +11 +20

  • Yakshanba, 15

    +11 +20

  • Dushanba, 16

    +11 +20

  • Seshanba, 17

    +11 +20

  • Chorshanba, 18

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Меҳнат таътилини пулли компенсацияга алмаштириш билан боғлиқ 4 муҳим саволга жавоб

Бугунги кунда меҳнат муносабатларида ходимлар энг кўп қизиқадиган масалалардан бири — меҳнат таътилини пулли компенсацияга алмаштириш тартибидир.
Жамият
51 17:30 | 10.02.2026 17:30

Айрим ҳолатларда иш берувчи ёки ходим ташаббуси билан таътилдан фойдаланмасдан, унинг ўрнига пул тўланиши мумкин. Бироқ бу амалиёт барча ҳолатларда ҳам қонуний эмас ва аниқ шартлар асосида амалга оширилади. Мазкур масала юзасидан келиб тушаётган саволларга аниқ ва ҳуқуқий жавоб бериш мақсадида “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази етакчи маслаҳатчиси Наргиза Шарипова ishonch.uz нашрига тушунтириш берди.


– Ҳар йилги меҳнат таътилини пулли компенсация билан алмаштириш тартиби қандай?


– Ходимлар учун ҳар йилги меҳнат таътилининг энг кам давомийлиги 21 календарь кун этиб белгиланган. Ходимнинг хоҳишига кўра, меҳнат даврида меҳнат таътилининг мазкур энг кам давомийлигидан ташқари қисми пулли компенсацияга алмаштирилиши мумкин.


Меҳнат қонунчилигида айрим тоифадаги ходимлар учун уларнинг меҳнат вазифаси хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, узайтирилган меҳнат таътиллари берилиши белгиланган. Масалан, педагог ходимлар учун ҳар йилги узайтирилган меҳнат таътилининг давомийлиги 56 календарь кунни ташкил этади. Мазкур ҳолатда педагоглар ҳар йилги таътилининг 21 календарь қисмидан асл ҳолича фойдаланиб, қолган 35 календарь қисмини иш берувчи билан келишган ҳолатда пулли компенсация билан алмаштиришлари мумкин.


– Қандай таътилларни пулли компенсация билан алмаштириш мумкин эмас?


– Меҳнат қонунчилигида ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларини пулли компенсация билан алмаштириш мумкинлиги белгиланган. Бироқ, айрим тоифадаги ходимларга бериладиган ҳар йилги узайтирилган меҳнат таътилларини меҳнат даврида пулли компенсация билан алмаштиришда чекловлар мавжуд. Масалан, ўн саккиз ёшга тўлмаган, I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахслар учун 30 календарь кундан иборат узайтирилган меҳнат таътили берилади. Улар таътилнинг 21 календарь кун қисмидан фойдаланиб, қолган 9 календарь кун қисмини пулли компенсацияга алмаштиришга ҳақли эмас. Улар мазкур таътилдан асл ҳолича фойдаланишлари лозим.


Шунингдек, ноқулай меҳнат шароитлари ҳамда ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишловчи ходимлар учун ҳам меҳнат шароитларининг зарарлилик даражасидан келиб чиқиб қўшимча таътиллар берилади. Мазкур таътилларни ҳам меҳнат даврида пулли компенсацияга алмаштириш мумкин эмас.


Бундан ташқари, меҳнат қонунчилигида белгиланган ижтимий таътиллар, масалан, ҳомиладорлик ва туғиш, бола парваришлаш, ижодий ва ўқув таътилларини ҳам пулли компенсацияга алмаштириб бўлмайди.


– Ходим 5 йил давомида таътилга чиқмасдан ишлаган. Ишдан бўшаётганда фойдаланилмаган таътиллари учун пулли компенсация олиши мумкинми?


– Aслида ходимга бир иш йили давомида ҳар йилги меҳнат таътилини бериш иш берувчининг мажбурияти ҳисобланади. Aгар иш берувчи томонидан бир иш йили давомида ходимга ҳар йилги таътили берилмаса, бу иш берувчини маъмурий жавобгарликка тортилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бироқ, ушбу ҳолатда ҳам ходимнинг фойдаланилмаган меҳнат таътиллари “куйиб кетмайди”. Меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда, шартномани бекор қилиш асосидан қатъи назар, иш берувчи ходим билан ҳисоб-китоб қилиши ҳамда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўлаб бериши лозим.


Юқорида 18 ёшга тўлмаган, I ва II гуруҳ ногиронлиги бор ходимлар учун бериладиган узайтирилган меҳнат таътиллари, ноқулай меҳнат ва табиий-иқлим шароитларидаги ходимлар учун бериладиган қўшимча таътиллардан меҳнат даврида асл ҳолича фойдаланилиши мумкинлиги келтириб ўтилди. Лекин мазкур таътилларни фақатгина меҳнат даврида пулли компенсация билан алмаштириб бўлмайди. Aгар ходим ушбу таътилларидан меҳнат даврида фойдаланмаган тақдирда, меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда иш берувчи томонидан, мазкур таътиллар учун, албатта, пулли компенсация тўлаб берилиши лозим.


– Ходим меҳнат даврида ҳам иш берувчидан мазкур фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун бирйўла пулли компенсация беришни талаб қилиши мумкинми?


– Меҳнат қонунчилигида фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча таътиллар учун фақатгина меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда пулли компенсация тўлаб бериш назарда тутилган. Шу сабабли, ходим меҳнат даврида фойдаланилмаган таътилни бирйўла пулли компенсацияга алмаштиришни талаб қилишга ҳақли эмас. Чунки бу меҳнат қонунчилиги бузилиши ҳисобланади.


Феруза Раҳимова


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5854 16:57 | 05.08.2023