+32C

+32C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

“Картамга салкам 15 миллион сўм тушди” — Паркентда тиббиётчилар ҳақини суд орқали ундириб олди

Жамият
91 09:53 | 11.06.2026 09:53

Паркент тумани Тиббиёт бирлашмасида фаолият юритувчи 22 нафар тиббиёт ходимига тўланмай қолган қарийб 75 миллион сўмлик устама ҳақ суд орқали ундириб берилди.



– Тўғрисини айтаман, бундай бўлишини кутмаган эдим. Чунки ҳуқуқларимиз очиқчасига бузилган ва мурожаатларимиз инобатга олинмаётганди. Суд тугаганидан кейин кўп ўтмай картамга салкам 15 миллион сўм пул тушди. Касаба уюшмаларига катта раҳмат! – дейди ходимлардан бири Ҳусан Туропов.

Гап шундаки, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилгани аниқланган. Хусусан, 2025 йилнинг январ–август ойлари давомида 22 нафар ходимга жами 74 миллион 242 минг 807 сўм маблағ кам ҳисобланиб, тўлаб берилмаган. Шу муносабат билан иш берувчига қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан ҳуқуқ инспектори кўрсатма хати киритди. Бироқ мазкур кўрсатма белгиланган муддатда бажарилмади.

Шундан сўнг, судга мурожаат қилинди. Суд якунида ходимларнинг даъвоси қаноатлантирилиб, уларга тегишли маблағлар тўлиқ ундириб берилди. Натижада 22 нафар тиббиёт ходимининг меҳнат ҳуқуқлари тикланди.

Муҳаммаджон Рўзметов,
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Тошкент вилояти бўйича меҳнат-ҳуқуқ инспектори.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6647 16:57 | 05.08.2023