+39C

+39C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Интернетда бошланган йўл 10 йиллик қамоқ билан тугади

Бугун дунёнинг нотинч ҳудудларидан паноҳ топган террористик ташкилотлар ижтимоий тармоқлар орқали одамларни алдаб, ўз фаолиятларини молиялаштириш учун маблағ йиғишмоқда. Афсуски, бундай алдовлар таъсирига тушиб қолаётганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.
Ҳодиса
90 10:41 | 14.08.2026 10:41

Жумладан, 1995 йил Қашқадарё вилоятида туғилган фуқаро 2017 йилда Жанубий Корея Республикасининг нуфузли университетига ўқишга киради.
Хорижда таҳсил олиш даврида у ижтимоий тармоқлар орқали "жиҳод", "ҳижрат" ва "шаҳидлик"ни тарғиб қилувчи шахсларнинг аудио-видео маърузалари билан танишади.


Суриядаги қуролли тўқнашувлар акс этган видеолар таъсирида унинг онги ақидапарастлик ғоялари билан заҳарланади.

Шу тариқа у "Инстаграм" ва "Телеграм" тармоқлари орқали Сурия ҳудудида фаолият юритаётган "Тавҳид ва жиҳод катибаси" ҳамда "Ғуроба катибаси" каби террористик ташкилотларга алоқадор кимсалар билан мулоқотга киришиб, уларга тааллуқли материалларни тарқата бошлайди.

Университетни тамомлаганидан кейин ҳам Жанубий Кореяда қолган мазкур шахс "Ғуроба катибаси" террористик ташкилоти медиа блогери "Саад Мухтор"нинг интернет орқали амалга оширган алдовларига ишониб, унга пул юборади. 2023 йилнинг декабрь ойида эса у Ўзбекистонга қайтиб келади.

2024 йилнинг июль ойида Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Туркияга боради, аммо режаси амалга ошмай ортга қайтади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида мазкур шахс қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилади.



Суд ҳукми билан у Жиноят Кодексининг 244¹, 244², 155² ва 155³-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Инглиз ва корейс тилларини мукаммал билган ҳамда нуфузли хорижий олийгоҳни тамомлаган бу фуқаронинг аччиқ қисмати бошқаларга сабоқ бўлиши лозим. Зеро, қонун олдида барча бирдек жавобгардир.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 4498 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса