Ходим маошидан 30 фоиз жарима: қонун нима дейди?
Савол: Менга ойлик маошимнинг 30 фоизини ушлаб қолиш бўйича жарима қўлланилди. Энди ҳар ойлик маошимдан босиб қолишадими?
Саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти кенгашининг меҳнат-ҳуқуқ инспектори Машраб Мирзаев жавоб берди.
Ходимнинг иш ҳақидан жаримани ушлаб қолиш иш берувчи томонидан Меҳнат кодексининг 269 ва 270-моддалари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади. Шунингдек, кодекснинг 313-моддасига кўра, ҳар бир интизомий қилмиш учун фақат битта интизомий жазо чораси қўлланилиши мумкин.
Жарима — ҳар ойда қайта-қайта ундириладиган маблағ эмас, балки фақат бир марта, аниқланган интизомий хатти-ҳаракат учун қўлланиладиган молиявий жазо ҳисобланади. Шунингдек, жарима иш ҳақидан эмас, МК нинг 312-моддасига асосан, ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда қўлланилади.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0