+33C

+33C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Болалар меҳнатига «қизил карточка»

Бугун дунё бўйлаб 138 миллион нафар бола меҳнат қилишга мажбур бўлаётган бир пайтда Ўзбекистон болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши курашда муҳим натижаларга эришган давлатлар қаторида тилга олинмоқда. Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни муносабати билан ўтказилган тадбирда айнан шу ютуқлар ва болаларнинг бахтли келажагини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Жамият
32 21:16 | 12.06.2026 21:16

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан “Анор” болалар соғломлаштириш оромгоҳида «Болалар меҳнатига қизил карточка: Болалар учун адолатли ўйин, катталар учун муносиб меҳнат» шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.


Тадбир Халқаро меҳнат ташкилоти, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иш берувчилар конфедерацияси ҳамкорлигида ўтказилди.


Учрашув аввалида Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан болаларга махсус футболка, кепка ва рюкзаклар тарқатилиб, уларга байрамона кайфият улашилди. Кейинги мулоқотларда соҳа мутахассислари болалар меҳнатининг салбий оқибатлари ҳақида қизиқарли ва тушунарли маълумотлар беришди. Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан тайёрланган тематик видеороликлар эса иштирокчиларнинг катта қизиқишига сабаб бўлди.
Тадбирда спортчилар, санъаткорлар ва маданият соҳаси вакиллари ҳам қатнашиб, ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашишди. Болалар учун ташкил этилган рақс, қўшиқ, саҳна кўринишлари, расм чизиш, шахмат, шашка, стол тенниси ва ҳунармандчилик машғулотлари эса уларнинг иқтидорини намоён этиш имконини берди.
Айниқса, иштирокчиларнинг расмларида ўз орзу-мақсадлари, келажакдаги касблари, шунингдек, таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлган тенгдошларига нисбатан ҳамдардлик ва Ўзбекистонда яратилган имкониятларга бўлган миннатдорлик туйғулари акс этди.


Турли танлов ва мусобақалар ғолиблари Халқаро меҳнат ташкилотининг «RISE for Impact – янги босқич, янги қарашлар» лойиҳаси доирасида тайёрланган эсдалик совғалари билан тақдирланди. Кун якунидаги шоу-дастур ва флешмоб эса болаларнинг қувончли кайфиятини янада оширди.


Тадбир давомида болалар меҳнатига қарши курашнинг глобал аҳамиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Маълумотларга кўра, бугунги кунда дунёда 138 миллион нафар бола меҳнат қилмоқда, уларнинг қарийб 54 миллиони хавфли меҳнат шароитларида фаолият юритишга мажбур. Бу эса миллионлаб болаларнинг таълим олиш, ўйнаш ва соғлом вояга етиш ҳуқуқлари чекланаётганини англатади.


Шу муносабат билан Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни доирасида «болалар меҳнатига қизил карточка кўтариш» ташаббуси илгари сурилмоқда. Унинг асосий ғояси — болалар меҳнатига мутлақо тоқат қилмаслик ва ҳар бир боланинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат.Ўзбекистонда эса сўнгги ўн йилликда мазкур йўналишда катта ислоҳотлар амалга оширилди. Президентнинг қатъий сиёсий иродаси туфайли мамлакатда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга батамом барҳам берилди. Натижада ўзбек пахтасига нисбатан жорий этилган халқаро бойкот бекор қилиниб, жаҳоннинг 300 дан ортиқ йирик бренди билан ҳамкорлик қилиш имконияти яратилди.


Энг муҳими, тизимли ислоҳотлар натижасида қарийб 2 миллион нафар бола мажбурий меҳнатдан озод қилинди, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди ва конституциявий даражада мустаҳкамланди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6664 16:57 | 05.08.2023