+31C

+31C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

3 ёшдан катта бола билан касалхонада ётсангиз, “болничний” тўланадими?

Кўпчилик ота-оналар фарзанди касал бўлиб, шифохонада даволанишга тўғри келганда бир саволга дуч келади: бемор болага қаралган вақт учун иш жойидан “болничний” пули тўланадими?
Жамият
292 23:22 | 15.06.2026 23:22

Яқинда фуқаролардан бири шу масалада мурожаат қилди. Унинг айтишича, ўғли 10 ёшда бўлиб, операция қилинган ва онаси у билан бирга 8 кун шифохонада қолган. Аммо унга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилмагани сабабли иш жойидан тўлов ололмаган.


Масалага амалдаги қонунчиликка таяниб ойдинлик киритамиз.


“Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага мувофиқ, оиланинг бемор аъзосини парвариш қилиш учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бериш тартиби алоҳида белгиланган.


Қоидага кўра, 14 ёшга тўлмаган бола амбулатория шароитида, яъни уйда ёки шифокор назоратига қатнаб даволанса, уни парваришлаётган онасига 14 календар кунгача меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.


Бироқ бу тартиб стационар, яъни бемор шифохонага ётқизилган ҳолатларга татбиқ этилмайди.


Агар бола шифохонага ётқизилса, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси фақат 3 ёшга тўлмаган болалар учун қараб турувчи шахсга даволанишнинг бутун даври учун берилади.


Қонунчиликка кўра, 3 ёшдан катта бола стационарда даволанаётганда уни парвариш қилган ота-онага “болничний” расмийлаштирилмайди ва иш ҳақидан тўлов амалга оширилмайди.


Яъни 10 ёшли фарзанди билан касалхонада 8 кун қолган ота ёки онага амалдаги тартиб бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилмайди.


Мутахассислар таъкидлашича, бу норма Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2015 йил 17 апрелда 2667-сон билан рўйхатдан ўтган йўриқнома асосида тартибга солинади.


Шундай экан, фарзанд саломатлиги учун шифохонада қолишга тўғри келганда, ота-оналар ўз меҳнат ҳуқуқлари ва қонунчиликда белгиланган тартибларни олдиндан билиб қўйишлари мақсадга мувофиқ.


Муҳаммадамин Каримжонов, ҳуқуқшунос


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6711 16:57 | 05.08.2023