Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 900.00-20.16

  • EUR

    14 595.06-86.12

  • RUB

    157.32-1.29

+30C

+30C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+30c

  • Hozir

    +30 C

  • 18:00

    +29 C

  • 19:00

    +27 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +20 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 02-May

+30C

  • Hozir

    +30 C

  • 18:00

    +29 C

  • 19:00

    +27 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +20 C

  • Juma, 02

    +30 +20

  • Shanba, 03

    +32 +20

  • Yakshanba, 04

    +33 +20

  • Dushanba, 05

    +35 +20

  • Seshanba, 06

    +35 +20

  • Chorshanba, 07

    +36 +20

  • Payshanba, 08

    +37 +20

  • Juma, 09

    +27 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Журналистдан тўқилмаган ҳикоялар

Тўқилган ва тўқилмаган ҳикоялар бўлади. Баъзида тўқилган ҳикоялар табиийлиги ва юксак маҳорат билан ифодалангани боис ўқувчилар қалбининг тўридан жой олади. Тўқилмаган ҳикоялар эса ҳаётийлиги билан ажралиб туради…
Жамият
182 15:20 | 01.05.2025 15:20

Радиожурналист Тўлқин Ёрқуловнинг яқинда нашрдан чиққан «Шукрона» қисса ва ҳикоялар тўплами ҳам иккинчи турга мансуб. Атрофга уйғоқ журналист нигоҳи билан қараб, кузатилган воқеалар, ҳаётий ҳодисалар таъсирида ёзилган. Дарвоқе, «Шукрона» ва «Сизга омад ёр бўлсин!» шеърий китобини чоп этмаганида муаллифнинг ёзувчиларга хос яхши қалами ва шеъриятга ошно хассос қалби борлигини кўпчилик билмасди. Чунки Тўлқин Ёрқуловни атрофидагилар, таниганлар тажрибали ва тезкор журналист сифатида билишади. Китоб баҳонасида эса муаллиф ўзи учун яхши ижодий эсдалик ҳозирлади, қолаверса, самимий қалам соҳиби, ёзувчиликка ҳам иқтидори борлигини исботлади.



«Шукрона»ни ўқир экансиз, ҳикоялар қаҳрамонлари самимийлиги, оддийлиги билан эътиборингизни тортади. Улар тушган мураккаб вазиятлар, синовлар бошқачароқ кўринишда кўпчилигимизнинг, ҳеч бўлмаганда таниш-билиш, атрофимиздаги яқинларимизнинг бошидан ўтган. Шунинг учунми уларга эътиборсиз қаролмаймиз. Энди нима бўлар экан, деган ўй билан воқеалар ривожини тезроқ билгимиз келади. Бу қизиқиш китобни тез ва осон мутолаа қилишга туртки бўлади.


Яна бир жиҳати, ҳикоялар қаҳрамонларининг дарду ташвишлари замон билан ҳамнафас, шу даврнинг муаммолари. Масалан, тез бойиб кетиш илинжида катта хатога йўл қўйган, таваккалчиликка қўл уриб, бисотидан айрилган Холмирза ва унинг кўрган-кечирганлари сизни ҳам бефарқ қолдирмаса, таҳририятда ишлаб юрган, журналист – Холмўминнинг ўлим эшигидан қайтиб келиши, у чеккан изтироблардан хулоса чиқарасиз, бошқаларнинг хатосидан дарс олгандек бўласиз. Ярим тепа қишлоғилик Жумавойнинг соддалиги, меҳрибон ва одамийлигидан унга меҳрингиз ортади. Жисмоний имконияти чекланган, бўлса-да, маънан бошқалардан анча баландда эканидан хурсанд бўласиз. Уни ҳафа қилганлардан ҳафа бўласиз. Аммо охирида Жумавой орзусига етади, ўзи яхши кўрган қўшни қизига уйланади. Воқеа кўнглингизга таскин беради.


Хуллас, китобни ўқир экансиз, унинг ичидаги қаҳрамонлар ҳаёти, воқеалар билан яшайсиз. Муаллиф ёзган ҳаётий, реал ҳикоялар руҳиятимизга таъсир қилади, ўрни келганда бизни тарбиялайди. Менимча, муаллиф ўз мақсадига етишгани шу бўлса керак.



Миллий матбуот марказида ёзувчи ва шоирлар, журналистлар иштирокида ўтган китобларнинг тақдимот маросимида кўпгина жамоатчилик фаоллари сўзга чиқди. Жумладан, ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад китоблар ҳақидаги фикрларини билдирар экан, улар орқали Тўлқин Ёрқуловнинг янги қирраларини кашф этганини, муаллиф яна ва яна, кўп-кўп ёзиши лозимлигини таъкидлади. Ва яна бир нарсани айтиб ўтди. Радио, телевидениенинг кундалик ташвишлари шу қадар туганмас ва шу қадар кўпки, одатда бу ерда ишлаётганлар бадиий нарсалар ёзишдан узоқлашиб кетади. Аммо Тўлқин Ёрқулов шуни уддалабди ва кўриниб турибдики, агар яна кўпроқ ёзса, ундан адабиётимизга яхши асарлар эсдалик бўлиб қолиши мумкин.


Тадбир якунида сўзга чиққан муаллиф ҳам ўз дил сўзларини баён этар экан, бир гапни айтди. Ва бу худдики, устоз ёзувчининг гапига жавобдек бўлди:


–Хуршид Дўстмуҳаммад жуда тўғри таъкидладилар, ҳақиқатдан, мен кам ёзаман. Чунки кўпроқ вақтимни ишга сарфладим. Энди мана шу китоб ва бугунги тақдимотдан ўзимга жуда катта куч ва энергия олиб турибманки, кўп-кўп ёзишим керак экан, деган хулосага келдим. Албатта, бу китоблар ижодимнинг бошланиши, деб ҳисоблайман ва янги – янги асарлар ёзишга ваъда бераман. Вақт ажратиб келганингиз учун барчангизга катта раҳмат!


Ўз фаолияти, камтарлиги ва самимийлиги билан ҳурмат қозонган журналист Тўлқин Ёрқуловнинг «Шукрона» ва «Сизга омад ёр бўлсин!» китоблари тақдимоти ана шундай самимий ва файзли ўтди. Кузатувчан журналист ҳамкасбимизнинг халқимизга совғаси кўплаб ўзбек хонадонларига кириб боришига ва ўз мухлисларини топишига ишонамиз.


Зебо НАМОЗОВА
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3927 16:57 | 05.08.2023