Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 900.00-20.16

  • EUR

    14 595.06-86.12

  • RUB

    157.32-1.29

+15C

+15C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+15c

  • Hozir

    +15 C

  • 06:00

    +15 C

  • 07:00

    +17 C

  • 08:00

    +21 C

  • 09:00

    +25 C

  • 10:00

    +27 C

  • 11:00

    +29 C

  • 12:00

    +30 C

  • 13:00

    +31 C

  • 14:00

    +32 C

  • 15:00

    +33 C

  • 16:00

    +32 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +29 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 03-May

+15C

  • Hozir

    +15 C

  • 06:00

    +15 C

  • 07:00

    +17 C

  • 08:00

    +21 C

  • 09:00

    +25 C

  • 10:00

    +27 C

  • 11:00

    +29 C

  • 12:00

    +30 C

  • 13:00

    +31 C

  • 14:00

    +32 C

  • 15:00

    +33 C

  • 16:00

    +32 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +29 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +18 C

  • Shanba, 03

    +15 +20

  • Yakshanba, 04

    +14 +20

  • Dushanba, 05

    +14 +20

  • Seshanba, 06

    +15 +20

  • Chorshanba, 07

    +18 +20

  • Payshanba, 08

    +19 +20

  • Juma, 09

    +20 +20

  • Shanba, 10

    +16 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Абдуқодир ниманинг қурбони: Менталитет, ОАВ ёки машҳурлик?

Абдуқодир Ҳусанов. Бу ном бугун ўзбек халқига жуда яхши таниш. Унинг «Манчестер Сити»га ўтиши нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни давлатларда ҳам катта резонансга сабаб бўлди. Бироқ бир неча ойдан бери унинг фаолиятида пасайиш кузатилаётгани айтиляпти.
Жамият
212 12:23 | 02.05.2025 12:23

Майдонда кўринмай қолиши турли баҳс-мунозарларга сабаб бўлмоқда. Кимдир бунга тўй, уйланиши сабабчи дейяпти, яна кимдир журналист ва блогерларни айблаяпти. Журналистлар уни тинч қўймагани, турли тадбирларга судрашгани рўкач қилиняпти. Машҳурлик юкини кўтариши қийин бўлди, деган қарашлар ҳам янгаряпти. Аммо бу ҳолат ортида қандай ижтимоий муаммолар бўлиши мумкин? Аниқроғи, у орқали ўзбек ёшлари онгидаги шахсий ривожланиш ва оила ўртасидаги ички курашни кузатиш мумкинми?


Бизни жамиятда ёшлар учун иккита йўл бор: биринчиси, эрта оила қуриб «одам бўлиш», иккинчиси, шахсий ривожланишга, илмга интилиб, карьера қилиш. Кўпинча бу икки йўлдан бир вақтда юриш қийин. Шахсан камина ҳам бу жараённи бошдан ўтказган. Социологларга кўра, кўп ёшлар бу танлов олдида руҳий зўриқишга учрайди.


Яшириш керакмас, ўзбек жамиятида «уйланмади ёки эрга тегмади, демак, унча яхши эмас экан», деган қараш ҳали ҳам бор. Тўйга ҳам обрў эътибор ва ижтимоий устунлик белгиси деб қарашади. Лекин ривожланган мамлакатларда ёшлар аввал шахсий ўсишни танлайди. Масалан, Германия, Франция ёки Японияда ёшлар 30 ёшдан кейин оила қуришни одатий ҳол деб билади. Улар учун биринчи навбатда шахс сифатида камолотга етиш муҳим.


Абдуқаюм Йўлдошовнинг «Пуакаре» асарида эса ўзбек ёшлари онгидаги бу зиддият истеъдодли, ёш олим образи орқали ёрқин очиб берилган. Илмий кашфиёт йўлида турган ёш олим йигит ота-онаси қистови билан оила қуради, оқибатда, рўзғор ташвишлари, оила можаролари, хотинининг хархашалари билан андармон бўлиб, кашфиётлик фаолияти – «Пуанкаре»ни ихтиро қилишига нуқта қўяди! Албатта, ҳар бир жамиятда оила қургач, масъулиятлар ҳам ортади. Одамнинг энергияси иккига бўлинади.


Абдуқодир ҳам аслида шундай бир нуқтада турмаяптими? Яъни шахсий ўсиш билан жамият талаби ўртасида.



Тарихий воқеаликлар


Тарихдаги буюк зотларнинг кўпчилиги оила қурмаган ёки илм ва сафар йўлида шахсий ҳаётни четга сурган. Имом Бухорий 16 ёшида илм излаб, Самарқанддан сафарга чиққан, бутун ҳаётини ҳадис жамлашга бағишлаган. Аҳмад Фарғоний, Ибн Сино, Улуғбек каби аждодларимизнинг ҳаётида ҳам илм ва яратиш биринчи ўринда бўлган. Улар маккадан мағрибгача кезишган, кўпинча оила қурмай, шахсий ривожланишни танлашган.


Абдуқодир 20 ёшида оила қуряпти. Буни унинг ўзи танладимикан? Ёки у жамият ва ота-онасининг «бунақа пайтда тўй қилиш керак», деган талабига бўйсундимикан? Балки у Европада туғилган бўлса, ҳали уйланмасди ва футболда ўсишга эътибор қаратган бўлармиди? Ёки бошқалар айтаётгандай, ОАВ босими, машҳурлик юки уни сусайишига сабаб бўлдимикан?


Хўш, сиз нима дейсиз? Ҳозир Абдуқодир Ҳусанов фақат футболчигина эмас, ўзбек ёшларининг руҳий қарама-қаршилигини акс эттирувчи шахс ҳам эмасми? Абдуқодир каби ёрқин истеъдодлар яна пайдо бўлар ёки улар бизда миллионлаб топилар… Аммо уларни менталитетимиз, тарбиямиз ва онгимиздаги қолиплар билан қурбон қилиб қўймаяпмизми?


P.S: Абдуқодир Ҳусанов ҳали ёш. У катта ютуқлар ва марраларни забт этишига ишонамиз. Юқоридаги мулоҳазалар эса, шунчаки субъектив фикр, холос.



Мафтуна КАРИМОВА


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3932 16:57 | 05.08.2023