Валюта UZS
  • USD

    12 178.8549.84

  • EUR

    14 053.1884.2

  • RUB

    146.54-1.45

+10C

+10C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+10c

  • Hozir

    +10 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +9 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 19-March

+10C

  • Hozir

    +10 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +9 C

  • 23:00

    +9 C

  • Payshanba, 19

    +10 +20

  • Juma, 20

    +13 +20

  • Shanba, 21

    +14 +20

  • Yakshanba, 22

    +17 +20

  • Dushanba, 23

    +15 +20

  • Seshanba, 24

    +16 +20

  • Chorshanba, 25

    +18 +20

  • Payshanba, 26

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбекистонда бўш иш ўринлари кўпаймоқда: энг кўп имкониятлар қурилиш соҳасида

Жамият
78 11:01 | 18.03.2026 11:01

2025 йил IV чорагида Ўзбекистон меҳнат бозорида фаоллик сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.


Қайд этилишича, ҳисобот даврида бўш иш ўринлари сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,3 фоизга кўпайган. Айниқса, ишчи кучига талаб қурилиш (32,6%), умумий овқатланиш (23,9%) ҳамда ишлаб чиқариш (13,4%) соҳаларида юқори бўлган.


Шу билан бирга, IV чоракда онлайн иш қидириш фаоллиги маълум даражада пасайган. Мутахассислар бу ҳолатни фуқароларнинг ижтимоий тармоқлар, махсус сайтлар ва мобил иловалар каби муқобил платформалар орқали иш излаётгани билан изоҳламоқда.


Иқтисодий фаоллик бўйича ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, 2025 йилнинг октябрь-декабрь ойларида иш ўринларини кўпайтиришни кутган тадбиркорлар улуши 36,4 фоизга етган (III чоракда — 32,9%).


Айни пайтда иш ўринларини ўзгаришсиз сақлашни режалаштираётганлар 56,4 фоизни ташкил этган бўлса, қисқартиришни кутганлар улуши 12,7 фоиздан 7,2 фоизгача камайган.


Иш ўринларини ошириш бўйича энг юқори кутилмалар қурилиш (43,6%), хизматлар (38,5%) ва савдо (32,2%) соҳаларида кузатилган.


2025 йил якунига кўра, номинал иш ҳақи 18,9 фоизга, реал иш ҳақи эса 9,3 фоизга ошган. Ўртача ойлик иш ҳақи 6,4 млн сўмни ташкил этган.


Энг юқори иш ҳақи молия ва суғурта соҳасида (17,6 млн сўм) ҳамда ахборот-коммуникация хизматларида (15,3 млн сўм) сақланиб қолган. Энг паст кўрсаткичлар эса қишлоқ хўжалиги (3,4 млн сўм) ва ижтимоий хизматлар (4,1 млн сўм) ҳиссасига тўғри келган.


Ҳудудлар кесимида реал иш ҳақининг энг юқори ўсиши Наманган (13,1%), Сирдарё (11,5%) ва Жиззах (11,1%) вилоятларида кузатилган. Энг паст ўсиш эса Андижон (4,6%) ва Қорақалпоғистон Республикасида (6,2%) қайд этилган.


Пул ўтказмалари кескин ошди


Ҳисобот даврида меҳнат муҳожирлари томонидан Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми 5 млрд долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 39,8 фоизга кўпдир.


Асосий ўсиш Россия ва Осиё мамлакатларидан юборилган маблағлар ҳисобига таъминланган бўлиб, улар мос равишда 43 ва 39 фоизга ошган.


Шунингдек, меҳнат миграцияси йўналишларининг диверсификацияси давом этмоқда. Хусусан, Жанубий Корея ва Туркияда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар сони ортиб, меҳнат ресурсларининг халқаро ҳаракатчанлиги кенгаймоқда.


Мутахассислар фикрича, меҳнат бозоридаги ушбу ижобий ўзгаришлар аҳоли даромадларини ошириш ва ички истеъмолни рағбатлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6077 16:57 | 05.08.2023