Валюта UZS
  • USD

    12 129.0137.79

  • EUR

    13 968.98124.53

  • RUB

    147.99-1.17

+14C

+14C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+14c

  • Hozir

    +14 C

  • 21:00

    +13 C

  • 22:00

    +12 C

  • 23:00

    +11 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 18-March

+14C

  • Hozir

    +14 C

  • 21:00

    +13 C

  • 22:00

    +12 C

  • 23:00

    +11 C

  • Chorshanba, 18

    +14 +20

  • Payshanba, 19

    +12 +20

  • Juma, 20

    +13 +20

  • Shanba, 21

    +14 +20

  • Yakshanba, 22

    +16 +20

  • Dushanba, 23

    +15 +20

  • Seshanba, 24

    +16 +20

  • Chorshanba, 25

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Муқаддас сафар пок ният билан бошланади

Яқин танишим билан суҳбатимиз рўза, яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити байрами ҳақида кетиб, гап оқаваси Ҳаж амалига бурилди. Шунда у бир маҳалладошининг бошидан ўтганларини ҳикоя қилиб берди:
Жамият
33 23:26 | 17.03.2026 23:26

«Бунга ҳам икки-уч қовун пишиғи ўтди. Кўчада у билан тасодифан учрашдик. Одатда чеҳраси очиқ, тили бурро, кўзлари кулиб турарди. Аммо ўша куни нимадир ўзгарган – нигоҳи хира, юзида ташвиш сояси. Салом-аликдан сўнг ҳазиллашиб: «Нима гап, ишларингиз жойидами?» деб сўрадим. У чуқур хўрсинди.


– Ҳажга навбатим келишига яна икки-уч йил ўтаркан, – деди у. – Тезлаштириб бўлмайди дейишди.


Бу гапни айтаётганда овозида болаларча армон бор эди. Йиллар давомида ният қилиб юрган орзусига етишига ҳали вақт кўп эди. «Сабр қилинг, навбат ҳам бир синов», деб тасалли бердим. Аммо ич-ичимдан унинг дардини ҳис қилдим. Ҳаж – оддий сафар эмас, у – умрлик орзу.


Орадан ҳафта ўтар-ўтмас, яна учрашиб қолдик. Бу гал юзида шодлик ҳукмрон эди.


– Кетаяпман! – деди ҳаяжон билан. – Ҳажга!


Ҳайратимни яшира олмадим.


– Ахир навбат?!


– Хусусий сайёҳлик фирмаси орқали, – деди у шивирлаб. – Тезроқ, алоҳида йўл билан.


Негадир кўнглим ғаш тортди. Лекин унинг қувончини кўриб, ортиқча савол бермадим. «Яхши-ку, ниятингиз амалга ошаётган бўлса, хурсандман», дедим. У сафарга тайёргарлик кўра бошлади. Қўни-қўшнилар йиғилиб дуо қилишди. «Бизни ҳам дуо қилиб қўйинг», деган илтимослар янгради. У эса бахтиёр, кўзлари ёшланиб: «Иншааллоҳ», дерди.


Сафарга кетди.


Бир неча ҳафта ўтиб, қайтиб келди.


Яна кўришдик. Бу сафар чеҳрасидаги ифода бутунлай бошқа эди. Унда на аввалги қувонч, на зиёратдан қайтган одамга хос сокин нур бор эди. Кўзларида чарчоқ ва изтироб аралаш из қолганди.


– Қандай ўтди сафар? – дедим эҳтиёткорлик билан.


У жавоб беришга шошилмади. Гўё ичидаги оғир юкни қаердан бошлаб тўкишни билмаётгандек жим турди.


– Айтма... – деди ниҳоят. – Одамнинг йиғлагиси келади.


Шу ерда унинг ҳикояси бошланди.


Саудия Арабистонига етиб боришган. Аввалига ҳаммаси яхши туюлган. Лекин кўп ўтмай муаммолар бошланган. Фирма вакиллари ҳужжатлар масаласи «Ҳал бўлади», деб тинчлантиришган. Аммо аслида улар зиёрат учун зарур рухсатномаларсиз олиб борилган экан.


– Ҳаж амалларини тўлиқ бажара олмадик, – деди титраб. – Баъзи жойларга умуман киритишмади. Ҳафталаб бир бинода сақлашди. «Чиқманг­лар, текширув бор», дейишарди.


Одам муқаддас замин сари пок ният билан отланади. Аммо улар бегона юртда ҳаж визаси йўқлиги сабаб бир жойга қамалгандек қолишади. Ташқарида миллионлаб зиёратчилар ибодат қилаётган пайтда девор ортида кутишади.


– Энг оғири шуни билиш эди, – деди у . – Ёнимиздагилар амалларни бажараётганини эшитардик. Биз эса кутардик. «Эртага чиқарамиз», «Индинига рухсат бўлади», дейишарди.


Овози бўғилди.


– Ҳажга борганимга ишонмай қайтдим, – деди паст овозда. – Гўё ярим йўлда қолган тушдек.


У ерда, ваъда қилингандек, на шароит, на хизмат бўлган. Меҳмонхона тор, озиқ-овқат етишмовчилиги, доимий хавотир. Энг ёмони, ибодатни тўлиқ адо этолмаслик...


– Аслида мени алдашган экан, – деди у.


Шу пайт ичимни бир савол тилиб ўтди: нега у шошилди? Нега икки-уч йил сабр қилиш ўрнига шубҳали йўлни танлади?


Жавоб оддий эди – орзу.


Ҳаж шунчаки сафар эмас, умр давомида йиғилган ниятнинг чўққиси. Инсон «Яна икки йил кутинг», деган гапни эшитганда, сабри чидамайди. Бундан фойдаланадиганлар эса бор.


«Биз тезлаштирамиз», «Махсус квотамиз бор», «Навбатсиз олиб чиқамиз». Шу сўзлар ортида қанча армон яширин эканини ўша куни танишимнинг кўзида кўрдим.


Қайтгач, анчагача ўзига келолмади. Маҳаллада одамлар: «Қандай ўтди?» деб сўрашарди. У қисқа жавоб берарди: «Худо қабул қилсин». Лекин ёлғиз қолганида кўзлари намланарди.


– Энг алам қилгани, – деди у бир куни, – ота-онамни ҳам олиб бораман деб ният қилгандим. Энди қўрқаман.


Бу қўрқув – шунчаки бир сафарнинг муваффақиятсизлиги эмас. Бу ишончнинг синиши эди.


Ноқонуний йўллар билан ташкил этилган сафарлар одамни нафақат моддий, балки маънавий талафотга ҳам учратади. Пул йўқотиш оғриқли, аммо ибодатни тўлиқ адо эта олмаслик ундан ҳам оғирроқ.


Ўша воқеадан кейин ҳар гал «Тез Ҳаж», «Махсус таклиф», «Арзон пакет» деган рекламаларга кўзим тушса, танишимнинг изтиробли нигоҳи ёдимга тушади. Муқаддас амалларни шошқалоқлик ва шубҳали йўллар билан адо этиб бўлмайди. Ҳаж – сабр билан келадиган бахт.


Бугун у яна навбатга ёзилган, фақат расмий йўл билан. «Кутганимда бу йил навбатим келган бўларди. Майли, шу синов ҳам бош­­да бор экан. Бошқалардан менинг хатоимни такрорламасликни сўраб қоламан. Энди яна кутсам ҳам сабр қиламан. – Фақат кўнглим тинч бўлсин».


Танишимнинг ҳикоясини тинг­лар эканман кўнглимдан шундай ўй ўтди: баъзан икки-уч йил сабр қилиш – бир умр армон билан яшашдан кўра енгилроқ экан.


Муқаддас сафар пок ният билан бошланади. Аммо у ҳалол ва қонуний йўл билан адо этилгандагина қалбга таскин беради. Акс ҳолда, хотирада оғир армон бўлиб қолади.


Салим АБДУРАҲМОНОВ
«ISHONCH»



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6075 16:57 | 05.08.2023