Валюта UZS
  • USD

    12 102.39-33.37

  • EUR

    13 990.36-77.41

  • RUB

    153.08-0.32

+6C

+6C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+6c

  • Hozir

    +6 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +5 C

  • 23:00

    +5 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 15-March

+6C

  • Hozir

    +6 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +5 C

  • 23:00

    +5 C

  • Yakshanba, 15

    +6 +20

  • Dushanba, 16

    +9 +20

  • Seshanba, 17

    +11 +20

  • Chorshanba, 18

    +10 +20

  • Payshanba, 19

    +11 +20

  • Juma, 20

    +12 +20

  • Shanba, 21

    +14 +20

  • Yakshanba, 22

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Аёл ва бола ҳуқуқлари – давлат ҳимоясида

Янги фармон зўравонликка қарши курашда муҳим қадам
Жамият
69 17:24 | 14.03.2026 17:24

Яқинда бозорда бир ачинарли манзарага дуч келдим. Эр-хотин қайсидир маҳсулотни харид қилиш асноси тортишиб қолган шекилли, эркак оғзига келган сўзлар билан ф бўралатиб сўкяпти. Атрофдагилардан зиғирча андиша қилаётгани йўқ. Ҳартугул ёши каттароқ отахон дакки бергач, ўзича бир нималар деб нари кетди. Аёл эса хижолатдан жойида қотди…


Муштипар ожизани турмуш ўртоғи жамоат жойида шу кўйга солаётган экан, уйдаги манзарани тасаввур қилиб, ўзингиз учун хулоса чиқариб олаверинг…


Афсуски, орамизда ҳуда-беҳудага жанжал кўтариб, хотинини, бола-чақасини сўкадиган, калтаклайдиган «эркак»лар йўқ эмас. Ҳатто мухлислик қиладиган футбол командаси ютқазиб қўйса, аламини аёли ва болаларидан оладиганлар ҳам бор. Бунга шахсан ўзим гувоҳ бўлганман.


Аслида бу фақат биз билан боғлиқ ­муаммо эмас, бутун дунёда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳали-ҳамон долзарблигича қолмоқда.


Халқаро ташкилотлар маълумотларига кўра, бу нафақат ижтимоий муаммо, балки инсон ҳуқуқларининг бузилиши сифатида баҳоланади. Хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёдаги ҳар учинчи аёлга ҳаёти давомида ўз умр йўлдоши томонидан жисмоний тазйиқ ўтказилади. Турмуш қурган аёлларнинг 30 фоизи ҳамроҳи томонидан зўравонлик ҳолатларига дуч келганлари ҳақида маълум қилади. Аёллар ўлимининг 38 фоизи уларнинг турмуш ўртоғи томонидан амалга оширилади ва зўравонликка дуч келган аёлларнинг 42 фоизигина муаммо ҳақида очиқ сўзлайди.


ЮНИСЕФ тақдим этган маълумотларга қараганда, дунёда 2 ёшдан 14 ёшгача бўлган ҳар 10 боладан олти нафари ҳар куни жисмоний зўравонликка учрайди. Ҳар 5 дақиқада бир бола зўравонликдан вафот этади.


Рақамлардан кўриниб турибдики, зўравонлик бутун жаҳонда жиддий муаммо бўлиб қолмоқда.


Сўнгги йилларда юртимизда аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оилада соғлом муҳитни таъминлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Масалан, 2023 йилда мамлакат бўйича 39 мингга яқин хотин-қизга ҳимоя ордери берилган. 2024 йилда эса бу кўрсаткич 42 мингдан ортиқни ташкил этган. 2025 йил давомида профилактик ишлар кучайтирилиши натижасида минг­лаб оилаларда низолар барвақт ҳал этилган, зўравонлик хавфи мавжуд ҳолатлар маҳалла ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан назоратга олинган.


Аслида муаммонинг олдини олишда жазолашдан кўра, профилактик чора-тадбирлар кўпроқ самара беради. Буни амалиёт яққол тасдиқлаб турибди.


2026 йил 3 мартда Президентимиз томонидан қабул қилинган «Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида»ги фармон ана шу саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлди.


Мазкур ҳужжатга биноан, бир қатор муҳим вазифалар белгиланди. Энг аввало, аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини барвақт аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва жабрланганларга комплекс ёрдам кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилади. Зўравонликдан ­жабрланган шахсларни ҳимоя қилиш механизмлари кучайтирилади, профилактик ишлар маҳалла даражасида янада тизимли ташкил этилади, психологик, ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам хизматлари кенгайтирилади. Шунингдек, аёллар ва болалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат органлари ҳамкорлиги кучайтирилади. Маҳалла, ички ишлар органлари, таълим муассасалари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланиб, жамиятда зўравонликка нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади.


Ҳужжатнинг аҳамияти фақат ҳуқуқий чоралар билан чекланмайди. У зўравонликка қарши курашни янги босқичга олиб чиқади. Илгари асосан содир бўлган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилган бўлса, энди профилактика, яъни муаммонинг илдизини бартараф этишга катта эътибор қаратилади, оқибат билан эмас, сабаб билан курашилади. Бу эса ҳар бир оилада соғлом муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Тўғри, бизда оила муқаддас ҳисобланади. Эр-хотиннинг уруши – дока рўмолнинг қуриши, уйдаги гапни кўчага чиқариш одобдан эмас, деган нақллар қон-қонимизга сингиб кетган. Шу боис кўп ҳолларда аёллар оила тинчлигини сақлашни, фарзандлари келажагини ўйлаб, ҳар қандай жабр-ситамларга бардош беради. Бировга дардини айтишдан, бир ёстиққа бош қўйган турмуш ўртоғининг устидан тегиш­ли жойга шикоят қилишдан андиша қилади. Бошига неки тушса, тишини-тишига босиб, сабр билан яшайди. Бу бир тарафдан яхши. Зеро, тўла-тўкис бахтга осонликча эришиб бўлмайди. Ошсиз уй бўлиши мумкин, ва лекин урушсиз хонадон бўлмайди. Ота-боболаримиз шу тариқа ҳаёт кечириб, кам бўлишмаган.


Аммо ҳозир замон бошқа. Одамлар орасидан меҳр-оқибат кўтарилган. Аччиқ бўлса-да, ҳақиқат бу. Арзимас масала катта тортишувга айланиб, аёлини ўласи қилиб ураётганлар, ҳатто қасддан жонига қасд қилаётганлар ҳақида бот-бот эшитяпмиз. Болаларга оилада қилинаётган зўравонлик­лар ҳақида-ку, гапирмаса ҳам бўлади…


Хуллас, ҳозирги аҳволимизга кўзгу тутсак, ҳолатимиз мақтагулик эмас. Шундай экан, «Одамлар нима дейди», деган андиша туфайли бошидан кечираётган азоб-уқубат ва зўравонликларни «оилавий масала», деб хаспўшлаш керак эмас. Бунинг оқибати вой бўлиши мумкин. Чунки сукут муаммони ҳал қилмайди, аксинча, газак олдиради. Сабр – фазилат, аммо адолатсизликка кўникиб яшаш ҳар куни бир ўлиб-тирилиш билан баробар. Буни бошидан ўтказганлар жуда яхши билишади.


Шунинг учун масалага нафақат ҳуқуқий, балки ижтимоий-маънавий нуқтаи назардан ёндашишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Аввало, ҳар бир аёл ўз ҳақ-ҳуқуқларини билиши, жамият эса уларнинг мурожаатларига бефарқ бўлмаслиги зарур. Шундагина оилада тинч­лик-хотиржамлик ҳукм суради. Шу маънода олиб қараганда, янги фармон мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, аёллар ва болаларни зўравонликдан сақлаш ва муносиб ҳаёт кечириш­ларини таъминлашга хизмат қилиши шубҳасиз.


Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ


«ISHONCH»



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6057 16:57 | 05.08.2023