Марказий Осиёда янги давр: «маданий код» катта сиёсатда қандай кучга айланмоқда?
Сўнгги йилларга қадар Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатлар кўпроқ рақобат ва ўзаро ишончсизлик муҳитида кечиб келгани маълум. Бу ҳолат айрим масалаларда кескинликларни келтириб чиқарган, натижада кўплаб минтақавий ташаббуслар амалга ошмай қолган ёки кутилган самарани бермаган.
Бироқ кейинги йилларда минтақадаги сиёсий муҳит сезиларли даражада ўзгарди. Британиялик халқаро муносабатлар бўйича мутахассис Филиппо Коста Буранелли ўзининг янги таҳлилий мақоласида ана шу ўзгаришлар сабабларини атрофлича ўрганган. Эксперт фикрича, Марказий Осиёда шаклланаётган янги ишонч муҳити бевосита Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбаридан илгари сурилган ташаббус билан боғлиқ. Ушбу ғоя асосида йўлга қўйилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари минтақада ҳамкорликнинг мутлақо янги форматини шакллантирди.
Мазкур мулоқот майдони орқали давлатлар бир-бири билан рақобат қилиш ёки сунъий бирлашишга уринишдан кўра, ўзаро манфаатли ва амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга эътибор қарата бошлади. Шу орқали айрим мураккаб масалаларни ҳам мулоқот ва келишув йўли билан ҳал этиш имкони кенгаймоқда.
Натижада Марказий Осиё бугунги кунда ўзаро рақобатга асосланган ҳудуд эмас, балки ишонч, очиқ мулоқот ва дипломатия устувор бўлган макон сифатида намоён бўлмоқда. Давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари эса минтақадаги долзарб масалаларни ташқи кучлар аралашувисиз, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик асосида ҳал этишнинг самарали механизмига айланиб бормоқда.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0