Қурилиш соҳасининг энг фаол ва илғор ходимлари тақдирланди
Касаба уюшмалари ходимлари куни муносабати билан Тошкент шаҳрида ўтказилаётган тантанали тадбирда қурилиш соҳасининг саккиз нафар фаол ва илғор вакили эътироф этилди.

Байрам тадбири доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Капитал қурилиш бошқармаси ҳамда қурилиш ва лойиҳалаш ташкилотларида фаолият юритаётган мутахассислар саккизта номинация бўйича тақдирланди.
Жумладан, «Энг яхши техник назоратчи» номинациясида Капитал қурилиш бошқармаси ходими Феруз Нормуродов, «Энг яхши муҳандис» номинациясида «Касаба қурилиш таъмир» МЧЖнинг ишлаб чиқариш ва капитал қурилиш бўйича муҳандиси Акбар Бурхонов эътироф этилди.
«Энг яхши лойиҳачи» номинациясида «Касаба-лойиҳа» МЧЖнинг сантехника, газ материаллари ва жиҳозлари бўйича бош мутахассиси Ойбек Акбаралиев, «Яшил макон фидойиси» номинациясида эса «Касаба-обод макон» МЧЖ директори Ҳикматилла Қорабоев тақдирланди.
Шунингдек қуйидагилар:
· «Энг яхши қурувчи» – «Келажак Мега Строй» МЧЖ директори Адҳамжон Усмонов,
· «Энг яхши қурилиш ташкилоти раҳбари» – «Касаба қурилиш таъмир» МЧЖ раҳбари Қудрат Аҳмаджонов
· «Энг намунали қурилиш ходими» – «Смарт Конструктор» МЧЖнинг бинолардан фойдаланиш бўйича муҳандиси Шамшер Амонов
· «Энг яхши дизайнер» – «Касаба Полиграф Дизайн» МЧЖ менежери Шаҳзод Умаров дея эътироф этилди.







