Меҳнат муҳофазаси бўйича республика кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Федерация Конгресс холлида ўтаётган тантанали маросимда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш ва жамоатчилик назоратини кучайтиришда фаоллик кўрсатган мутахассислар тақдирланди.

18:01 | 10.11.2026
•
72
Меҳнат муҳофазаси бўйича республика кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди
Катталаштириш

Жумладан, тадбир доирасида «Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш» республика кўрик-танлови ғолиблари ҳам эълон қилинди.

Танловнинг ҳудудий кенгашлар ўртасидаги йўналишида Тошкент шаҳар кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси Азизбек Тоғаев биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Андижон вилояти кенгаши етакчи мутахассиси Дилшодбек Қаюмовга, учинчи ўрин эса Самарқанд вилояти кенгаши етакчи мутахассиси Орифжон Мизамовга насиб этди.

Тармоқ касаба уюшмалари республика кенгашлари ўртасида биринчи ўрин Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош мутахассиси Давронбек Самарбековга берилди. Иккинчи ўринни Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош мутахассиси Марат Адилов, учинчи ўринни Металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош мутахассиси Жасур Розиқов қўлга киритди.

Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида эса «Ўзаэронавигация маркази» МЧЖ ҲҲБ Қарши марказининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакили Луиза Айнулина биринчи ўринга муносиб кўрилди.

Иккинчи ўрин Қўнғирот минтақавий темир йўл узели филиалининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош мутахассиси Баҳром Данияровга, учинчи ўрин Хоразм вилояти мусиқали драма театрининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандиси Аллаберген Атаджановга берилди.

Мазкур танлов меҳнат жамоаларида хавфсиз иш шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва ходимлар саломатлигини муҳофаза қилишда жамоатчилик назоратининг аҳамиятини оширишга қаратилган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади