Валюта UZS
  • USD

    12 179.81-30.05

  • EUR

    14 139.54-31.22

  • RUB

    156.73-0.8

+5C

+5C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+5c

  • Hozir

    +5 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 05-March

+5C

  • Hozir

    +5 C

  • Payshanba, 05

    +5 +20

  • Juma, 06

    +7 +20

  • Shanba, 07

    +11 +20

  • Yakshanba, 08

    +11 +20

  • Dushanba, 09

    +12 +20

  • Seshanba, 10

    +0 +20

  • Chorshanba, 11

    -2 +20

  • Payshanba, 12

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Жамият
100 14:20 | 04.03.2026 14:20

Бугун университетлар аксарият ҳолларда билим маскани эмас, балки диплом “ишлаб чиқарадиган фабрика”га ўхшаб қолмоқда. Турли қобилият, орзу ва дунёқарашга эга ёшлар бу даргоҳга катта умидлар билан қадам қўяди. Аммо тўрт йилдан сўнг уларнинг катта қисми бир хил қолипдаги, “ўртача стандарт”га мослаштирилган мутахассис сифатида майдонга чиқади. Савол туғилади: тизим шахсни очаяптими ёки уни ҳар тарафдан текислаб, қолипга солаяптими?


Академик тизимда хато кўпинча паст баҳо билан жазоланади. Бу эса талабада “фақат тўғри жавобни топиш”, “таваккал қилмаслик”, “хавфсиз йўлни танлаш” психологиясини шакллантиради. Ваҳоланки, реал ҳаётда катта ютуқлар айнан хато, тажриба ва изланишлар орқали қўлга киритилади.


Инновация ва тадбиркорлик муҳитида хато бу мағлубият эмас, балки ўсиш нуқтаси. Университет эса аксарият ҳолларда талабани эксперимент қилишга эмас, имтиҳондан “тоза” ўтишга ўргатади. Натижада жасур қарор қабул қила оладиган шахс эмас, балки эҳтиёткор ижрочи шаклланади.


Маърузаларда кўпинча савол бериш эмас, айтилганни қабул қилиш талаб этилади. Имтиҳонда эса шу маълумотни қайта такрорлаш етарли бўлади. Бу жараён мияни таҳлил қилувчи “процессор”га эмас, маълумот сақловчи “флешка”га айлантириш хавфини туғдиради.


Ҳолбуки, замонавий меҳнат бозори фактларни ёд олган эмас, балки уларни таҳлил қиладиган, таққослайдиган ва янгича ечим таклиф қиладиган мутахассисни талаб қилади. Агар таълим тизими талабага “нима деб ўйлайсан?” деган саволни бериш ўрнига “нима ёд олдинг?”ни устувор қилса, ижодий салоҳият секин-аста сўнади.


Таълимдаги яна бир энг катта муаммолардан бири иқтисодий босимдир. Минглаб қобилиятли ёшлар “ўқийман” деб, илм олиш ўрнига контракт пулини топиш учун оғир жисмоний меҳнат қилишга мажбур. Официантлик, курьерлик, юк ташиш бу меҳнат турлари айб эмас, аммо муаммо шундаки, ёш инсон илм олиш учун ажратилган вақт ва кучини тирикчиликка сарфлайди.


Натижада дарсда ухлаб қоладиган, чарчаган, асабийлашган талаба пайдо бўлади. У на сифатли билим олади, на муносиб даромад топади.


Айрим оилалар борини сотиб, айрим талабалар эса банк кредитлари ҳисобидан ўқиш пулини тўлайди. Аммо олинаётган билим ҳар доим ҳам бозор талабига мос келавермайди. Ёш йигит ёки қиз мустақил ҳаётни нолдан эмас, балки қарз юки билан бошлайди. Бу иқтисодий босим катта орзуларни кечиктиради, таваккалчиликни камайтиради ва хавфсиз, аммо паст даромадли йўлларни танлашга мажбур қилади. Натижада ижтимоий фаоллик эмас, эҳтиёткорлик устувор бўлади.


“Ўқишга кирдим, энди ҳаётим изига тушади”, деган фикр кўп ёшларда хом хаёл сифатида шаклланади. Диплом кўпинча ёлғон хотиржамлик беради. Гўёки қўлда қоғоз бўлса, муваффақият кафолатлангандек.


Аслида эса 18 ёшдан 22 ёшгача бўлган давр инсон миясининг энг мослашувчан ва ғайратли палласидир. Университет бу “олтин давр”ни кўпинча аудиторияда пассив ўтиришга сарфлайди. Агар шу вақт реал амалиётга, саёҳатга, стартапларга ёки профессионал устоз қўлида ишлашга бағишланса, натижа бир неча баробар юқори бўлиши мумкин.


Кўп ёшлар учун университет ҳаётий қарорларни кечиктириш маконига айланиб қолади. “Ҳали ўқияпман” деган баҳона билан катта қарорлар орқага сурилади. Шахсий масъулият эса тизим ёки диплом зиммасига юкланади. Бироқ ҳаётда муваффақиятни диплом эмас, шахснинг ташаббуси, меҳнати ва мустақил қарор қабул қилиш қобилияти белгилайди.


Университет илмий муҳит, академик мулоқот ва муайян соҳа бўйича чуқур билим бериш имкониятини тақдим этади. Аммо у ҳамма учун ягона ва мажбурий йўл бўлмаслиги керак.


Шу боис таълимга алтернатив йўллар касбий курслар, амалий ўқув дастурлари, амалиётлар, тадбиркорлик муҳити ва устоз-шогирд анъанасига жиддий эътибор қаратиш вақти келди. Муҳими, танлов эркин бўлиши керак. Чунки ижодий, мустақил ва масъулиятли шахсни фақат эркин муҳит тарбиялайди.


Отабек Маҳкамов, ТИФТ талабаси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

1

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (1)

Сарвар

15:30 | 04.03.2026

Тогри Биринчи оринда инсон килайотган ишидан кандей тажриба ортиришинр ойлаши лозим диплом Билан хам Иш тополмаганлар канча дипломсиз Иш топганлар канча

Mақолага баҳо беринг
0/5

1

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5992 16:57 | 05.08.2023