Тошкентда буюртмаларни роботлар етказиб бериши мумкин
2026 йил охиригача Тошкентда Yandex Lavka орқали маҳсулотлар, тайёр таомлар ва кундалик эҳтиёж молларини автоном роботлар ёрдамида етказиб бериш йўлга қўйилиши мумкин.

Компания ҳозирда роботларни синовдан ўтказиб, шаҳар шароитида ишлашга тайёрламоқда. Улар 2 километргача бўлган масофада ҳаракатланади, пиёдалар тезлигида юради ва йўлдаги тўсиқларни мустақил айланиб ўта олади. Қурилмалар ёмғирда ҳам ишлайди.
Агар етказиб бериш ҳудудида бўш робот мавжуд бўлса, илова буюртмани шу усулда олишни таклиф қилади. Фойдаланувчи роботнинг ҳаракатини реал вақт режимида кузатиши мумкин. Буюртмани олиш учун эса қурилма олдига бориб, иловадаги «Қопқоқни очиш» тугмасини босиш кифоя.
Компания маълум қилишича, роботлар одатий вазиятларда мустақил ҳаракатланади, мураккаб ҳолатларда эса масофавий оператор ёрдам беради.
Пилот лойиҳа муваффақиятли якунлангач, роботлар орқали етказиб бериш хизматини босқичма-босқич кенгайтириш режалаштирилган.
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
ЖамиятҒоядан катта мақсадлар сари: Филадельфияда сунъий интеллект асосида савдо агенти яратаётган ёш ўзбек тадбиркори
Жамият




