Россияда мигрантлар фарзандлари учун қўшимча тўлов жорий этилади

2027 йил 1 январдан Россияда патент асосида ишлаётган хорижликлар ўз қарамоғидаги ҳар бир вояга етмаган фарзанди учун патент тўловига қўшимча 50 фоиз тўлайди.

10:22 | 11.11.2026
•
118
Россияда мигрантлар фарзандлари учун қўшимча тўлов жорий этилади
Катталаштириш

Бу ҳақда Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев Федерация Кенгашида маълум қилди.

Янги тартиб алоҳида солиқ жорий этилишини англатмайди. Гап мигрантлар патент учун тўлайдиган қатъий белгиланган (ЖШДС) аванс тўловининг оширилиши ҳақида кетмоқда. Агар бир фарзанд бир нечта хорижлик қарамоғида бўлса, қўшимча тўловни уларнинг келишувига кўра фақат биттаси амалга оширади.

2026 йилда Москвада патент учун ойлик тўлов 10 минг рублни ташкил этади. Шу миқдордан келиб чиқилса, бир нафар фарзанд учун қўшимча тўлов тахминан 5 минг рубль бўлади. Бироқ 2027 йил учун аниқ сумма коэффициентлар тасдиқланганидан кейин маълум бўлади.

Қонунчиликда жисмоний шахслар қўлида ишлайдиган энага ва қаровчилар учун ҳам ўзгаришлар белгиланган. Уларнинг базавий аванс тўлови 1 700 рубль этиб белгиланади. Шунингдек, патент бекор қилинган тақдирда, мигрант вояга етмаган фарзандлари билан бирга 15 кун ичида Россияни тарк этиши керак.

Владимир Колокольцевнинг маълум қилишича, 2025 йилдан буён Россиядаги хорижлик ишчиларнинг ишламайдиган ва таълим олмайдиган оила аъзолари сони 20 фоизга камайган. Ўтган йили мигрантлар патент тўловлари орқали давлат бюджетига 172 миллиард рубль ўтказган. Бу 2024 йилга нисбатан 39 фоиз кўп.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади