"Ўзбекистон санаторийлари билан танишиб, Озарбайжондаги имкониятларни ҳам тарғиб қиляпмиз," – Лейла ФАТХИ делегация аъзоси

– Ташрифимизнинг асосий мақсади Конфедерациямиз ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ўртасидаги азалдан мавжуд бўлган дўстона ҳамда икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашдан иборат.

14:38 | 19.10.2026
•
79

Лойиҳа доирасида муҳим ҳужжат — икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Айниқса, таълим дастурларига алоҳида эътибор қаратяпмиз: иккала мамлакат касаба уюшмалари академиямиз ва таълим муассасалари ўртасида тажриба алмашишни йўлга қўямиз.

Бугун Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказида муҳим тадбир ўтказмоқдамиз. Унда Ўзбекистон туроператорлари ҳамда соғлиқни сақлаш ва туризм соҳаси давлат тузилмалари вакилларига Озарбайжоннинг санатор-соғломлаштириш марказлари имкониятларини таништиряпмиз.

Мақсадимиз ўзаро тажриба алмашиш, Ўзбекистон фуқаролари ва касаба уюшмалари аъзоларининг юртимизга келиб, замонавий хизматлардан фойдаланиши учун қулай шароитлар яратиш. Шу билан бирга, озарбайжонлик фуқаролар ҳам бу гўзал ва имкониятларга эга ўлкага келишларидан мамнун бўламиз.

Кеча Тошкент шаҳридаги бир нечта санаторийларда бўлиб, у ерда яратилган шароитлар, кўрсатилаётган хизматлар ва сервис турлари билан танишдик. Ишончимиз комилки, бу ҳамкорлик халқларимиз фаровонлигига хизмат қилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади